OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Насиров Бунёд Ураловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Насиров Бунёд Ураловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Насиров Бунёд Ураловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон аҳолисининг кундалик ҳаётида маиший хизмат тизимининг ўрни (1925–1991 йй.)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2017.1.PhD/Tar28.

Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc 27.06.2017. Tar.01.04.

Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: 1925–1991 йилларда Ўзбекистонда маиший хизмат кўрсатиш тизимининг аҳоли кундалик турмушидаги ўрнини тизимли равишда очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

1920–1980 йилларда Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳалари трансформация қилиниши натижасида маиший хизмат кўрсатиш муассасалари шаклланиши ва фаолияти динамикаси аниқланган;

маиший хизматнинг янги турлари – кир ювиш хизмати, дафн маросимлари бюроси, хонадонни тозалашга оид ишларни ўзида мужассам этган хайрли ишлар бюроси каби йўналишлар вужудга келган бўлса-да, улар ўша даврда аҳолининг бу хизмат турларига эҳтиёжи бўлмагани сабабли тўлиқ қабул қилинмагани исботланган;

соҳада етарлича меҳнат ва турмуш шароити мавжуд эмаслиги, иш ҳақининг камлиги, ижтимоий ҳимоялаш чоралари кўрилмагани кадрлар қўнимсизлигига сабаб бўлгани архив ҳужжатлари асосида исботланган;

совет ҳокимияти маиший хизматни ривожлантиришда кишиларнинг янги ижтимоий бирлиги “совет кишиси”ни шакллантириш ва аҳоли орасида “совет турмуш тарзи”ни тарғиб этишни мақсад қилгани аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон аҳолисининг кундалик ҳаётида маиший хизмат тизимининг ўрни (1925–1991 йй.) мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

илмий тадқиқот ишига дахлдор маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва уларнинг фаолияти акс этган тарихий расмлар, жойларда маиший хизмат кўрсатиш аҳволига оид архив ҳужжатларидан Ўзбекистон тарихи давлат музейининг «XIX-XX асрларда Ўзбекистон» номли экспозициялар бўлимини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 19 апрелдаги 3/1255-1005-сон маълумотномаси). Бу ХХ асрнинг 30–80-йилларида республиканинг турли ҳудудларида маиший хизмат кўрсатиш муассасаларининг фаолияти, бу борада шаҳар ва қишлоқларда учраган муаммолар, соҳада юқори даражада бўлган кадрлар қўнимсизлиги масаласи акс этган тарихий расмлар орқали кенг халқ оммасига, ёшларга ўша давр ҳақида янада ёрқин таассурот беришга хизмат қилган;

Совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистонда маиший хизмат кўрсатиш муассасалари фаолияти ва муаммоларига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида амалга оширилаётган ОТ-Ф1-133 рақамли Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (4 жилдлик) фундаментал лойиҳада (2017–2020 йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 19 апрелдаги 3/1255-1005-сон маълумотномаси). Бу кенг китобхонлар орасида совет ҳокимияти даврида аҳолининг кундалик ҳаётида маиший хизмат тизимининг ўрнига оид бўлган тушунчаларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;

ХХ асрнинг 20–80-йилларида Республикада аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими фаолияти, муаммолари, аҳолининг бу борадаги эҳтиёжи, шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўзгаришлар, эътибор, имконият ва ютуқлар хусусидаги натижаларидан Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг “Бунёдкорлик” “Диёр янгиликлари”, “O‘zbekiston 24” телеканалида намойиш этилган “Диёр 24” информацион дастури, “Кун мавзуси” кўрсатувларида (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2017 йил 25 октябрдаги 02-08/819-сон, 30 ноябрдаги 02-08/931-сон ва 28 декабрдаги 01-08/1113-сон маълумотномалари) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston 24” телеканалида намойиш этилган “Тафсилот” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “O‘zbekiston 24” телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2018 йил 4 апрелдаги 02-09-294-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсатувлар телетомошабинларда совет ҳокимияти даврида Ўзбекистонда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимининг шаклланиши ва маиший хизмат муассасаларининг фаолияти, маиший хизмат соҳасига янги турларнинг кириб келиши, соҳадаги муаммолар юзасидан янада аниқроқ таассурот ва хулосага эга бўлишига хизмат қилган.