OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Кучкаров Тухтамурод Олимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Кучкаров Тухтамурод Олимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Кучкаров Тухтамурод Олимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёзма манбалардаги эпик сюжетларнинг бадиий эволюцияси», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil130.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.

Илмий раҳбар: Жўраев Маматқули, филология фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Йўлдошев Бойназар, филология фанлари доктори, профессор; Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сак-массагет эпосининг ўзига хос хусусиятларини ойдинлаштириш, қадимги ёзма манбалар орқали етиб келган архаик сюжетларнинг генезиси, бадиий эволюцияси ва ёзма адабиётдаги талқинларини ёритишдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек адабиётшунослигида биринчи марта қадимги сак-массагет қабилалари бадиий ижодиётида достончилик анъаналари мавжуд бўлганлиги исботланган;

сак-массагет эпосининг жанрлар таркиби тарихий қўшиқлар, баҳодирлик ривоятлари, тарихий ҳамда қаҳрамонлик достонларидан иборат бўлганлиги аниқланган;

қадимги юнон ёзма манбалари орқали етиб келган эпик сюжетлар билан «Гўрўғли» туркумига мансуб асарлар ҳамда «Ойсулув» достони сюжети ўртасида тарихий-ворисий алоқадорлик мавжудлиги асосланган;

сак-массагет қаҳрамонлик эпосидаги Тўмарис ривояти сюжетининг бадиий эволюцияси «реал ҳаётий воқелик → оғзаки ҳикоя → тарихий ривоят → қаҳрамонлик эпоси → тарихий қисса (шеър, достон, драма)» босқичларидан иборатлиги кўрсатиб берилган;

Широқ ҳақидаги тарихий ривоятлар сюжетининг ўзбек адабиётидаги ўзига хос талқинлари миллий ўзликни англаш жараёнининг бадиий ифодаси сифатида юзага келганлиги далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ёзма манбалардаги эпик сюжетларнинг бадиий эволюцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Қадимги туркийларнинг архаик эпоси асосида шаклланган эпик сюжетларнинг ўрта аср ёзма манбаларидаги талқинлари таҳлилига доир қарашлар Навоий давлат педагогика институтида бажарилган Ф1-ХТ-0-19919 рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги ўрни» номли фундаментал илмий лойиҳанинг қадимги давр фольклори ва мифологик тасаввурларни акс эттирган эпик сюжетлар тадқиқига доир қисмини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 июндаги 89-03-2182-сон маълумотномаси). Натижада туркий халқлар бадиий тафаккури такомилида муҳим ўрин тутган миф ва мифологик сюжетларнинг ўзига хос хусусиятлари ойдинлаштирилган;

Бухоро давлат университетида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф-1-06 рақамли “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” мавзусидаги лойиҳада истиқлол даври адабиётида яратилган бадиий асарларда эпик образ ва мотивларга мурожаат масаласини ўрганганда мазкур диссертацияда баён этилган давр шоир ва ёзувчилари томонидан Тўмарис ва Широқ ривоятларининг қайта бадиий ишланиши, улар номи билан боғлиқ эпик сюжетнинг поэтик тараққиёти муаммолари ечимига алоқадор маълумотлар фольклорнинг ёзма адабиётга таъсирини, уларнинг давр адабиётидаги алоқаси бардавомлигини асослашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 июндаги 89-03-2182-сон маълумотномаси). Натижада Геродот ва Полиэн асарлари орқали етиб келган Тўмарис ва Широқ ривоятлари Шарқу Ғарб анъаналари тарихини асослаш бўйича хулосалар чиқариш имконини берган;

ёзма адабиётдаги эпик сюжет бадиий эволюцияси «Жиззах вилоят телерадиокомпанияси» телеканалидаги «Қадрият» кўрсатувиини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2017 йил 11 сентябрдаги 02-08/49-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ёзма адабиётдаги эпик сюжет ҳақида янги маълумотларга эга бўлган.