OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юлдошов Нурбек Эргашовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Юлдошов Нурбек Эргашовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юлдошов Нурбек Эргашовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гельминтозларга қарши курашнинг замонавий услуб ва воситалари», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/V5.

Илмий маслаҳатчи: Орипов Анвар Орипович, ветеринария фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Чорвачилик ва парандачилик илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.V/Qx.12.01.

Расмий оппонентлар: Салимов Бўри Салимович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Иззатуллаев Зубайдулла Иззатуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Мавлонов Собиржон Ибодуллаевич, ветеринария фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Л.М.Исаев номидаги Тиббий паразитология илмий-тадқиқот иститути.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли географик ҳудудлар ва биоэкологик шароитларда чорвачиликнинг ҳозирги технологиясини ҳисобга олган ҳолда гельминтозларга қарши курашнинг замонавий услуб ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистонда чорва молларининг асосий гельминтозлари ва уларнинг эпизоотологияси бўйича олинган маълумотлар асосида даволаш ва профилактика қилишнинг такомиллашган усули ишлаб чиқилган;

турли ҳудудларда тупроқ ва сувнинг кимёвий таркиби бўйича олинган натижалар асосида гельминтозларнинг тарқалиши ва эпизоотик ҳолатига таъсири аниқланган;

микроэлементлар билан бойитилган антгельминтли-туз аралашмалар, антгельминтли-туз яламалар ишлаб чиқилган ва уларнинг қўй-эчки ва қорамолларнинг асосий гельминтозларига қарши курашнинг самарадорлиги аниқланган;

гельминтозлар – фасциолёз, ориентобильгарциоз ва парамфистоматозларга қарши курашда уларнинг оралиқ хўжайинларига қарши янги моллюскоцид воситалар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Гельминтозларга қарши курашнинг замонавий услуб воситалари бўйича олиб борилган илмийтадқиқотлар натижалари асосида:

«Гельминтозларга қарши даволаш-профилактика чора-тадбирлари бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2014 йил 11 августдаги 6-сон маьлумотномаси). Натижада гельминтоз билан зарарланган қишлоқ хўжалик ҳайвонларини даволашда замонавий антгельминтик препаратларни режали тарзда ўз вақтида қўллаш орқали ҳайвонларнинг ушбу касаллик билан касалланиши сезиларли даражада камайишига эришилган;

«Қоракўлчилик хўжаликларида гельминтозларга қарши даволаш-профилактика чора-тадбирларининг замонавий услуб-воситалари бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2010 йил 19 октябрдаги 36-сон маьлумотномаси) Натижада республиканинг барча қоракўлчилик хўжаликларида гельминтоз билан зарарланиш 60-70 фоизга камайишига эришилган ва иқтисодий самарадрлик 200-300 млн. сўмни ташкил этган;

қўй гельминтозларига қарши албендазол, мис купороси ва туз аралашмасини қўллаш технологияси Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларининг қоракўлчилик хўжаликларида жорий этилган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 01/13-208-сон маьлумотномаси). Натижада қўй ва эчкиларнинг гельминтозлар билан зарарланиши 65-90 фоиздан 25-35 фоизгача камайган ва иқтисодий самарадорлик ҳар бир бош қўй ҳисобига 6355 сўмни ташкил этган;

чорва ҳайвонларининг гельминтозларга қарши кураш бўйича яратилган тупроқ ва сувнинг кимёвий таркиби, янги антгельментли-туз аралашмалар, антгельминтли-туз яламалар, моллюскацид воситалар Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларининг қоракўлчилик, фермер, ёрамчи ва шахсий хўжаликларида жорий этилган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 01/13-208-сон маьлумотномаси). Буннинг натижасида майда шохли ҳайвонларнинг ошқозон-ичак нематодозлари ва цестодозларига қарши қўлланилган кимёвий воситалар, турли антгелминт-туз аралашмаларини қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги ўртача ҳар бир бош ҳайвон ҳисобига 2400-7892 сўмни ташкил этган.