OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Чаршанбиев Умурзоқ Юлдашевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Чаршанбиев Умурзоқ Юлдашевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Чаршанбиев Умурзоқ Юлдашевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўза далаларидаги бир ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқиш», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Qx197.

Илмий раҳбар: Мўминов Комил Мўминович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Ўразматов Назир, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Акром, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида ғўза далаларидаги бегона ўтларга қарши курашда ерни шудгорлаш усуллари ва таъсир доираси ҳар хил бўлган гербицидларни кетма-кет, навбатлаб қўллаш ҳисобига ғўзадан юқори ҳамда сифатли ҳосил етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Тошкент вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида ғўза далаларидаги бир йиллик бегона ўтларга қарши курашда Самурай 33% э.к. гербицидининг мақбул меъёри ва унинг бегона ўтларга таъсири аниқланган;

оддий ва икки ярусли плугда шудгорланган ерда, таъсир доираси ҳар хил бўлган гербицидларни кетма-кет қўллашнинг ғўза далаларидаги бегона ўт турларига таъсири аниқланган;

Самурай 33% э.к. ва Трифлурекс 48% э.к. гербицидларини навбатлаб қўллашнинг ғўза далаларидаги бир йиллик бегона ўтларнинг турларига таъсири аниқланган;

ерни икки ярусли плугда 30 см чуқурликда шудгорлаш Самурай 33% э.к. гербицидини (1,5 л/га) ва Самурай 33% э.к. (1,5 л/га) билан Зеллек супер 10,4% э.к. (1,0 л/га) гербицидларини кетма-кет қўлланилганда ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ҳамда толанинг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;

оддий ва икки ярусли плугда шудгорланган ерларда бегона ўтларга қарши Самурай 33% э.к. препаратини мақбул меъёрининг Самурай 33% э.к. билан Зеллек супер 10,4% к.э. гербицидларини кетма-кет қўллашнинг Самурай 33% э.к. ва Трифлурекс 48% э.к. гербицидларини навбатлаб қўллашнинг самарадорлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғўза майдонларидаги бир ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши шудгорлаш усуллари ва гербицидларни қўллаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши ерни икки ярусли шудгорлаш ва гербицидларни кетма-кет қўллаш бўйича тавсиянома» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 02/023-39-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида бегона ўтларга қарши курашишда қўлланма сифатида хизмат қилган;

ерни икки ярусли плугда (30 см чуқурликда) шудгорлаш ва гербицидларни (Самурай 33% э.к. (1,5 л/га) билан Зеллек супер 10,4% э.к. (1,0 л/га)) кетма-кет қўллаш агротехнологиялари Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани фермер хўжаликларида 102 гектар, Юқори Чирчиқ тумани фермер хўжаликларида 40 гектар ва Қуйи Чирчиқ тумани фермер хўжаликларида 51 гектар жами 193 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 02/023-39-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ерни икки ярусли плугда шудгорлаб, Самурай 33% э.к. 1,5 л/га меъёрда бир йиллик бегона ўтларга қарши қўлланилганда 81,7-86,0 фоизга камайган ҳамда Самурай 33% э.к. (1,5 л/га) билан Зеллек супер 10,4% э.к. (1,0 л/га) гербицидлари кетма-кет қўлланилганда бир йиллик бегона ўтлар 88,8-92,0 фоиз, кўп йиллик бегона ўтлар 85,9-90,6 фоизга камайган, гектаридан 1,2-6,6 центнер қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;

пахта далаларидаги ҳар хил биологик хусусиятга эга бўлган бир йиллик бегона ўтларнинг гербицидларга нисбатан чидамлилигини ошиб боришининг олдини олиш учун таъсир доираси ҳар хил бўлган гербицидларни (Самурайдан кейин Трифлурекс 48 % э.к. гербицидини (1,5 л/га), Трифлурексдан кейин Самурай 33 % э.к. гербицидини (1,5 л/га)) навбатлаб қўллаш технологияси Ўрта Чирчиқ тумани фермер хўжаликларида 56 гектар, Юқори Чирчиқ тумани фермер хўжаликларида 25 гектар ва Қуйи Чирчиқ тумани фермер хўжаликларида 36 гектар жами 117 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 02/023-39-сон маълумотномаси). Натижада Самурайдан кейин Трифлурекс 48% э.к. гербицидини 1,5 л/га меъёрда, Трифлурексдан кейин Самурай 33% э.к. гербицидини 1,5 л/га меъёрда навбатлаб қўлланганда бир йиллик бегона ўтлар 88,1-90,1 фоизга камайган ва гектаридан 3,6-4,8 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган.