OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдуллаев Исмоилжон Ибрахимжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Абдуллаев Исмоилжон Ибрахимжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдуллаев Исмоилжон Ибрахимжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бентонит лойқаси, маъдан ўғитлар меъёрлари ҳамда суғориш тартибларининг кузги буғдой дон ҳосилдорлигига таъсирини баҳолаш», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Qx287.

Илмий раҳбар: Абдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Атабаева Ҳалима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Тошқўзиев Маруф Мансурович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ҳайдов остига бентонит лойқаси қўлланилганда кузги буғдойнинг маъданли ўғитлар меъёри ҳамда сувга бўлган талабини аниқлаш ҳамда буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига ноанъанавий агрорудаларнинг таъсирини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор типик бўз тупроқлар шароитида Болғали конидаги бентонит лойқасини қўллаб, сув ва озуқа меъёрларидан самарали фойдаланган ҳолда кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон етиштириш агротехнологияси ишлаб чиқилган;

Болғали конидаги бентонит лойқаси, маъданли ўғитлар меъёрлари ҳамда суғориш тартиблари биргаликда қўлланилганда, тупроқнинг агрофизик хоссаларига таъсири аниқланган;

маъданли ўғитларга қўшимча равишда Болғали конидаги бентонит лойқаси қўлланилганда, кузги буғдой кўчатларининг униб чиқиши ва ўсиши-ривожланишига таъсири аниқланган;

кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда Болғали конидаги бентонит лойқаси ва маъданли ўғитларни қўллаш меъёрлари ҳамда суғориш тартиблари аниқланган, маъданли ўғитларни ҳамда суғоришга сарфланган сувни тежаш имконияти яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кузги буғдойни етиштиришда бентонит лойқасини қўллаш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Ноанъанавий агрорудаларни қишлоқ хўжалиги экинларида қўллаш бўйича фермер хўжаликларига тавсиялар» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 майдаги 01/021-72-сон маълумотномаси). Натижада ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган;

«Болғали» конидаги бентонит лойқасини ҳайдов остига ҳар хил меъёрларда қўллаш технологияси Тошкент вилоятининг Қибрай тумани фермер хўжаликларида жами 113,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 майдаги 01/021-72-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида анъанавий усулда етиштирилган кузги буғдой майдонларига нисбатан гектаридан 10,5-12,8 центнер қўшимча дон ҳосили олинган, рентабеллик даражаси 18,6-22,4 фоизни ташкил этган;

типик бўз тупроқларнинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш мақсадида «Болғали» конидаги бентонит лойқасини кузги буғдой етиштиришда шудгордан олдин қўллаш технологияси ғаллачилик фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 майдаги 01/021-72-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Болғали конидаги бентонит лойқасини қўллаш натижасида кузги буғдой етиштириш учун сарфланаётган маъданли ўғитларни N-50, Р2О5-35, К2О-25 кг/га ва суғоришга сарфланаётган сув меъёрини 850-920 м3/га тежаш имконияти яратилган.