OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ажиниязов Бахытбай Кенесбаевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Ажиниязов Бахытбай Кенесбаевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ажиниязов Бахытбай Кенесбаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон шароитида кўк рангли қоракўл қўйларнинг маҳсулдорлик ва биологик хусусиятларини ўрганиш», 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Qx63.

Илмий раҳбар: Юсупов Суратбек Юнусович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Чорвачилик ва парандачилик илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.V/Qx.12.01.

Расмий оппонентлар: Қаххаров Абдусаттор, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жумадуллаев Бурхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўк ва қора рангли қоракўл қўйларини ранги бўйича турли хил жуфтлашдан олинган авлодларнинг маҳсулдорлик ва биологик хусусиятлари асосида Қорақалпоғистон шароитида кўк рангли қоракўл қўйларини урчитишнинг селекция услубларини яратишдан иборат.

II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Қорақалпоғистон шароитида ҳаворанг ва кумуш рангбарангликдаги кўк рангли қўчқорларни қора рангли совлиқлар билан жуфтлашдан олинган авлодларда белгиларнинг намоёнланиш хусусиятлари аниқланган;

авлодларининг ўсиш ва ривожланиши хусусиятлари аниқланган;

қўйларнинг қайта урчиш ва пуштдорлик чегаралари ҳамда қўйларда ҳаётчанлик ва қон морфологияси кўрсаткичлари аниқланган;

жун ва қоракўл тери маҳсулдорлигининг шаклланиш хусусиятлари ва кўк қоракўл қўйларини урчитишнинг самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоғистон шароитида кўк рангли қоракўл қўйларнинг маҳсулдорлик ва биологик хусусиятлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

Қорақалпоғистон шароитида кўк қоракўл қўйларининг маҳсулдорлик ва биологик хусусиятларини ошириш технологияси Тахтакўпир тумани «Мулк» қоракўлчилик хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 011/09-1675-сон маълумотномаси). Натижада қимматли ҳаворанг рангбарангликнинг авлодларга ўтиш даражасини 32 фоиз, улар ирсиятининг мустаҳкамланиши ва наслий хусусиятлари юқори бўлган ва рентабеллик даражаси 26,9 фоизга ошишига эришилган;

Қорақалпоғистон шароитида ҳаворанг ва кумуш рангбарангликдаги кўк рангли қўчқорларни қора рангли совлиқлар билан жуфтлаш технологияси ишлаб чиқилган ва жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича давлат инспекциясининг 2017 йил 30 ноябрдаги 100-сон маълумотномаси.) Натижада авлодларнинг ўсиш ва ривожланиши, қайта урчиш хусусиятлари, пуштдорлиги, ҳаётчанлиги, қон морфологияси, жун ва қоракўл тери ишлаб чиқариш кўрсаткичи ошган;

кўк рангли қўйларнинг наслли суруви яратилган ва Тахтакўпир тумани «Мулк» қоракўлчилик хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси «Қоракўл» уюшмасининг 2017 йил 5 декабрдаги 10-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кўк қоракўл қўйларини урчитишнинг иқтисодий самарадорлиги қора рангли қўйларга нисбатан 8,0 фоизга юқори бўлиши аниқланган.