OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Назарова Мадина Атахановна фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 iyul 2018

Назарова Мадина Атахановна фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Назарова Мадина Атахановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз тилидаги матнларни ўқишда талабаларни лексик полисемияга ўргатишни такомиллаштириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped67.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

Илмий раҳбар: Жалолов Жамол Жалолович, педагогика фанлари номзоди, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.27.06.2017.Ped.27.01.

Расмий оппонетлар: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, Камалова Малика Низамовна, педагогика фанлари номзоди, доцент

Етакчи ташкилот:Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз тилидаги матнларни ўқишда талабаларни лексик полисемияга ўргатишни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инглиз тилидаги матнларни ўқиш асосида полисемиянинг типик мураккабликлари бўйича лексик полисемияга ўргатиш такомиллаштирилган;

кўп маъноли сўзлар асосида тил ичи ва тиллараро интерференция хатолари инглиз тилидаги матнларни ўқиш бўйича тушуниш, қабул қилиш, ўзлаштириш аниқлаштирилган;

АКТ соҳаси бўйича тилни ўқитиш асосида инглизча сўзлар семантик майдонининг перефирик ва контекстуал маънолари аниқлаштирилган;

тиллараро интерференция бўйича ишлаб чиқилган машқлар тизими асосида полисемияни инглиз, рус ва ўзбек тилларида қиёсий ўргатиш тизими лингводидактик такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Талабаларга инглиз тилидаги матнларни ўқишда лексик полисемияни ўргатиш бўйича олинган натижалар асосида:

инглиз тилидаги матнларни ўқиш асосида полисемиянинг типик мураккабликлари бўйича такомиллаштирилган лексик полисемияга ўргатишдан “Material Design” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 2018 йил 8 майдаги 10-06/142-сон маълумотнома). Натижада “B2 Ready” китоби ESP соҳаси учун яратилган;

кўп маъноли сўзлар асосида тил ичи ва тиллараро инглиз тилидаги матнларни ўқишда тушуниш, қабул қилиш, ўзлаштириш бўйича аниқлаштирилган интерференция хатоларидан А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари» (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 майдаги 89-03-1850-сон маълумотномаси). Натижада таклифларнинг жорий қилиниши инглиз, рус ва ўзбек тиллари бўйича интерференция хатолари бартараф этишига хизмат қилган;

АКТ соҳаси бўйича тилни ўқитиш асосида аниқлаштирилган инглизча сўзлар семантик майдонининг перефирик ва контекстуал маъноларидан А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари» (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 майдаги 89-03-1850-сон маълумотномаси). Натижада таклифларнинг жорий қилиниши инглиз тилида полисемияга ўргатишнинг такомиллашувига хизмат қилган;

тиллараро интерференция бўйича ишлаб чиқилган машқлар тизими асосида лингводидактик такомиллаштирилган полисемияни инглиз, рус ва ўзбек тилларида қиёсий ўргатиш тизимидан нофилологик факультетларнинг инглиз тилини ўқитишнинг методик таъминотида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 27 июлдаги 89-03-1466-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган методиканинг қўлланиши натижасида талабаларнинг инглиз тилидаги матнларни ўқишда полисемантик лексиканинг такомиллашувига хизмат қилган.