OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Каттаев Нуритдин Тўраевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 iyul 2018

Каттаев Нуритдин Тўраевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Каттаев Нуритдин Тўраевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акрилонитрил асосида донадор ионитлар синтези ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.06–Юқори молекуляр бирикмалар, 02.00.04–Физик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/K12.

Илмий маслаҳатчи: Бабаев Туйғун Мирзааҳмедович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.27.06.2017.K/FM/T.36.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Сидиқов Абдужалол Сидиқович, кимё фанлари доктори, профессор; Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Арсланов Шарафутдин Султанович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: акрилонитрил асосида структураси олдиндан белгиланган донадор ионитларнинг йўналтирилган синтези, физик-кимёвий хоссаларини ва қўллаш соҳаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор акрилонитрилнинг тикувчи агентлар – N,N'-метилен-бис-акриламид ва дивинилбензол иштирокида суспензион сополимерланиши усули ёрдамида донадор ионитлар синтезида полимер матрицаси вазифасини бажарувчи янги надмолекуляр структурали сополимерлар олинган;

илк бор акрилонитрилнинг N,N'-метилен-бис-акриламид билан суспензион сополимерланиши кинетикасига турли омилларнинг таъсири ўрганилган ва акрилонитрилнинг физик-кимёвий хоссалари олдиндан белгиланган тикилган сополимерларини олишнинг қулай шароитлари аниқланган;

сувда эрувчан крахмал ва ОП-10 сирт фаол моддаси асосида янги барқарорлаштирувчи тизим ишлаб чиқилган ва микро- ва наноглобуляр архитектурали сополимерлар олиш имконини берадиган ҳимоя коллоидини реакцион аралашмага қўшишнинг услуби такомиллаштирилган;

турли инерт суюлтирувчилар ва тикувчи агентларнинг табиатининг акрилонитрилнинг N,N’-метилен-бис-акриламид ва дивинилбензол билан тикилган сополимерларининг структуравий-морфологик ва физик-кимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;

акрилонитрилнинг N,N'-метилен-бис-акриламид ва дивинилбензол билан тикилган сополимерларини ишқорий гидролизлаш ва гидразин, гидроксиламин, диэтиламин, этилендиамин билан кимёвий модификациялаш жараёнини бошқариш орқали физик-кимёвий хоссалари олдиндан белгиланган, нано-микроглобуляр тузилишли янги донадор ионитлар синтез қилинган;

илк бор акрилонитрилнинг тикилган сополимерларининг гидроксиламин, гидразин, диэтиламин ва этилендиамин таъсирида аминолизининг янги услублари ишлаб чиқилган ва акрилонитрилнинг N,N’-метилен-бис-акриламид билан сополимери асосида хоссалари олдиндан белгиланган янги донадор ионитлар олинган;

янги ионитларга металл ионлари сорбциясининг кинетик ва термодинамик кўрсаткичларини ҳисоблаш орқали уларнинг сорбцион ҳамда физик-кимёвий хоссалари аниқланган;

замонавий квант-кимёвий усулларни қўллаган ҳолда акрилонитрил асосидаги анионалмашинувчи янги донадор ионитларда d-металл ионларининг комплекс ҳосил қилиш хусусиятларини аниқлаш бўйича янги усул ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Акрилонитрил асосида тузилиши ва физик-кимёвий хоссалари олдиндан белгиланган янги донадор ионитларни синтез қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

акрилонитрилнинг дивинилбензол билан тикилган сополимерини ишқорий гидролизлаш орқали олинган КБ-Дп-1 катионити «Навоиазот» АЖда амалиётга татбиқ этилган («Навоийазот» АЖнинг 2017 йил 23 январдаги 02/726-сон маълумотномаси). Натижада сувни тайёрлаш жараёнида регенерация учун зарур бўладиган 3%ли H2SO4 эритмаси ҳажми стандартга, яъни четдан импорт қилинадиган КУ-2-8 катионитига нисбатан 2,3–2,4 мартага қисқартириш имконини берган;

синтез қилинган янги структурали донадор ионитларнинг металл ионларини сорбциялаш жараёни бўйича натижалар 646659 рақамли «Borohydrate permeability in poly(N-isopropylacrylamide) hydrogels» мавзусидаги илмий лойиҳада полимерлар ва қуйи молекуляр бирикмалар орасидаги таъсирлашув табиатини аниқлашда фойдаланилган (Берлин Гельмгольц марказининг 2017 йил 1 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада борогидрид ва поли-(N-изопропил-акриламид) ўртасида комплекс ҳосил бўлиш механизмини аниқлаш ва жараённинг Гиббс энергияси, энтальпияси ва энтропиясининг ўзгаришини ҳисоблаш имконини берган;

акрилонитрилнинг тикилган сополимерларини турли аминлар билан кимёвий модификациялашни бошқариш бўйича олинган натижалар И-2016-7-9 рақамли «Мунчоқсимон анионитларни олишни йўлга қўйиш» мавзусидаги лойиҳада полиакрилонитрил ва поливинилхлориднинг функционал гуруҳларини мақсадли ўзгартиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 10 октябрдаги ФТА-01-11/797-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши саноат эритмаларидан металл ионларини ажратиб олишда комплекс ҳосил қилиш хоссаларини намоён қилувчи импорт ўрнини босувчи донадор ионитлар синтез қилиш имконини берган.