OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Садикова Гулноза Қудратиллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 iyul 2018

Садикова Гулноза Қудратиллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Садикова Гулноза Қудратиллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта-ипак аралашма толали тўқимачилик материалларини тайёрлаш ва бўяшнинг самарали технологиясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т110.

Илмий раҳбар: Худайбердиева Дилфуза Бахрамовна, техника фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор; Валиев Гулом Набижонович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология интитути.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта-ипак аралаш толали тўқимачилик материалларини маҳаллий кимёвий моддалардан фойдаланган ҳолда пардозлашга тайёрлаш ва бўяш жараёнининг самарали технология яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

минерал моддалар ва бифункционал бирикмалар ёрдамида бўяш жараёнини жадаллаштириш усули ишлаб чиқилган;

пахта толасининг янги Порлоқ-1 ва Порлоқ-2 навларини қўллаган ҳолда пахта-ипак аралаш толали материалларнинг энг яхши эксплуатация хоссаларини таъминловчи муқобил нисбатлари ишлаб чиқилган;

турли таркибли пахта-ипак аралаш толали тўқимачилик материалларининг тайёрлаш сифат кўрсаткичларини бошқариш имконини берувчи пардозлашга тайёрлаш технологик режими орқали аниқланган;

аралаш толали материалларнинг пардозлашга тайёрлаш жараёнини адекват ифодаловчи, оқлик даражасини ва капиллярлигини башорат қилувчи регрессия боғланиши ишлаб чиқилган;

аралаш толали материалларнинг целлюлоза ташкил этувчисида бўёвчи модданинг юқори фойдаланиш даражасини таъминловчи маҳаллий хомашёга асосланган таркиб ишлаб чиқилган ва бўяш жараёнининг интенсивлаш механизми асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахта-ипак аралашма толали тўқимачилик материалларининг янги ассортиментини кимёвий пардозлаш билан боғлиқ илмий тадқиқот натижалари асосида:

минерал моддалар ва биофункционал бирикмалар ёрдамида бўяш жараёнини жадаллаштириш услуби “O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмаси тизимидаги, хусусан “Urganch Baxmal” корхонасига жорий этилган (“O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмасининг 2018 йил 12 июндаги БМ-06-4027-сон маълумотномаси). Натижада фаол бўёвчи моддалари билан бўяш даражаси 76%дан 98%гача ошиши ва аралаш материал таркибидаги ҳар иккала компонентнинг бир хилда текис бўяш имкони яратилган;

пахта толали матоларни фаол бўёвчи моддалар билан ярим узлукли усулда бўяш учун таркиб “O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмаси тизимидаги, хусусан “Urganch Baxmal” корхонасига жорий этилган (“O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмасининг 2018 йил 12 июндаги БМ-06-4027-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида интенсификатор иштирокида бўёвчи моддадан самарали фойдаланган ҳолда  ранг сифатини 89%га яхшилаш имкони яратилган;

пахта-ипак аралаш толали калава ипларнинг ассортиментларини пардозлашга тайёрлаш бўйича технологик регламент “O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмаси тизимидаги, хусусан “Gulobod mega tex” хусусий корхонасида жорий этилган (“O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOATI” уюшмасининг 2018 йил 12 июндаги БМ-06-4027-сон маълумотномаси). Натижада пахта-ипак аралаш толали калава ипларда бир ваннада бир хил ранг тус бериш имкони яратилган.