OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Адилов Уткир Халиловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 iyul 2018

Адилов Уткир Халиловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Адилов Уткир Халиловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон кўмир саноати ходимлари касбий хавфини бошқаришда услубий ёндашувни такомиллаштириш ва саломатлик муҳофазаси бўйича мажмуавий профилактик чора-тадбирларни илмий асослаш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib178

Илмий маслаҳатчи: Саломова Феруза Ибодуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Зарединов Дамир Арифович,тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Усманов Ислам Аббасович,тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Корё университети (Жанубий Корея)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: кўмир саноати ишловчиларнинг саломатлик кўрсаткичлари ва меҳнат шароитини ўрганиш асосида ишлаб чиқаришга боғлиқ ва касбий касалликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда йўл қўйиладиган меҳнат стажи, касбий хавф ва ишлаб чиқариш омилларини баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омилларини идентификация қилиш, меҳнат шароитини комплекс баҳолаш, иш жойларида кимёвий ва биологик омилларни инфратовуш, электромагнит майдон, ультрабинафша нурланиш, ёритилганлик, ҳавонинг аэроион таркиби, микроиқлим кўрсаткичларини ўлчаш, вақт билан ҳимояланиб меҳнат шароит синфларини пасайтириш, зарарли ишлаб чиқариш омиллари умумий даражасини амалдаги гигиеник меъёрларга мос келмаслиги бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;

ишчилар саломатлик ҳолатига меҳнат шароити таъсирини комплекс таҳлил қилишга мўлжалланган ишлаб чиқаришга боғлиқ касалланиш кўрсаткичларининг касбий хавфи аниқланган ва баҳолаш усули ишлаб чиқилган;

меҳнат шароити билан боғлиқ бўлган касбий хавфларни баҳолаш учун касалланишнинг этиологик улушини ва нисбий хавф катталиклари аниқланган;

ишлаб чиқариш омилларининг умумлаштирилган хавфсизлик даражалар катталиклари аниқланган ва меҳнат шароити ноқулай омилларини коррекция қилиш ҳамда тезкор аралашувни талаб этадиган ишчи касбларни ажратиб олиш имкони  исботланган;

меҳнат шароитини, касбий хавфни, иш ўринларида уларни бошқаришни ҳамда ишлаб чиқаришга боғлиқ ва касбий касалликларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқариш имкони исботланган;

умумий касалликлар билан оғриган шахслар учун диспансер гуруҳ дифференциация тизимини коррекция қилиш ва «Касб касалликларини ҳисобга олиш регистри»ни киритиш  асосланган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

«Иш ўринларида шовқинни йўл қўйиладиган санитар меъёрлари» (0325-16 сонли СанМваҚ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат иш ўринларида шовқинни таснифлаш, унинг характери ва йўл қўйиладиган даражасини таъминлаш учун талаблар ишлаб чиқиш имконини берган;

«Иш ўринларида умумий ва маҳаллий тебранишнинг санитар меъёрлари» (0326-16-сонли СанМваҚ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат тебранишни таснифлаш, тебраниш бўйича гигиеник баҳолашни ўтказиш, меъёрлаштириш кўрсаткичларини ва уларни йўл қўйиладиган катталикларини аниқлаш имконини бераган;

«Гигиеник мутаносибликни баҳолашда зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини ўлчов олиб бориш фаолиятини ташкил этишга  қўйилган талаблар» (0327-16 сонли СанМваҚ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат ишлаб чиқариш жараёнлари ва иш ўринларида хавфли ҳамда зарарли ишлаб чиқариш омиллари кўрсаткичларини гигиеник назорат қилиш учун бажарилган ўлчовлари бирлиги ва талаб қилинадиган аниқлигини таъминлаш бўйича талабларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;

«Иш ўринларида электростатик майдонни йўл қўйиладиган даражасини санитар меъёрлари» (0335-16-сонли СанМваҚ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат электростатик майдон кучланишини йўл қўйиладиган даражасини чегаралаш ва ишчиларнинг ҳимоя воситаларидан фойдаланишига қўйиладиган гигиеник талаблар ишлаб чиқилган

«Меҳнат шароитини баҳолаш бўйича лаборатор тадқиқотлар олиб боришда зарарли ва ҳавфли ишлаб чиқариш омилларини идентификациялаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 03 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма меҳнат шароити омилларини идентификациялаш тартиби ва ўтказиш усулини, синов лабораториясига талабларни ҳамда идентификацияни амалга оширувчи мутахассисларга қўйиладиган талабларни камайтириш имконини берган;

«Вақт билан ҳимояланган ва меҳнат шароити хавфсиз омиллари таъсир вақт давомийлигини аниқлаш билан ҳисобга олинган меҳнат шароити синфларини пасайтириш усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ишлаб чиқаришнинг нохуш омиллари экспозицион вақтини қисқартириш ҳисобига меҳнат шароити синфларини пасайтириш имконини берган;

«Иш ўринларида микроиқлим кўрсаткичларини ўлчашни бажариш усуллари», «Жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари ҳавосида аэроион таркибни ўлчашни бажариш усуллари», «Иш ўрнида ёритилганлик кўрсаткичларини ўлчашни бажариш усуллари», «Ишлаб чиқариш биноларида ультрабинафша нурланишни ўлчашни бажариш усуллари», «Иш ўринларида электромагнит майдонни ўлчашни бажариш усуллари», «Иш ўринларида ультратовушни ўлчашни бажариш усуллари», «Меҳнат шароитида биологик омилларни баҳолаш усуллари» ва «Газ ва чанг анализаторлари ёрдамида ишчи минтақада ҳавосида зарарли моддалар миқдорини ўлчашни бажариш усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма меҳнат шароитида санаб ўтилган омилларни ўлчашни ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларни бажариш, олинган натижаларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва расмийлаштириш имконини берган;

«Ишловчилар саломатлиги учун касбий хавфни баҳолаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма касб хавфларини бошқариш мезонлари ва таснифини ҳисобга олиш имконини берган;

«Ишчилар саломатлик ҳолатига меҳнат шароити таъсирини комплекс таҳлил қилиш учун шартли ишлаб чиқариш касалланиш кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ишчилар саломатлик ҳолатига ишлаб чиқариш муҳит омиллари таъсирини баҳолашни ўтказиш, касбий хавфни таҳлил қилиш имконини берган;

«Касбий хавфни гигиеник баҳолаш усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма меҳнат шароитини комплекс гигиеник баҳолаш натижаларини, касбий ҳавф даражасини аниқлаш учун ишчилар касалланиш натижаларини ягона қўллаш тартибини баҳолаш имконини берган;

кўмир саноати ходимларининг касбий хавфини бошқаришда услубий ёндашувни такомиллаштириш ва саломатлик муҳофазаси бўйича мажмуавий профилактик чора-тадбирларни илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Ангрен ва Шарғун кўмир конларининг ишлаб чиқариш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 июндаги 8н-д/89-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши меҳнат шароити хавфсизлигининг гигиеник талаблари бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, лаборатор ўлчовлар ўтказиш устидан назоратни яхшилаш, касб касаллиги ва шартли ишлаб чиқариш касалликларининг ривожланиш хавфини пасайтириш, меҳнат гигиенаси масалалари бўйича гигиеник билимлар даражасини ошириш учун имкон берган.