OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рахимов Зокир Тоштемировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 iyul 2018

Рахимов Зокир Тоштемировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рахимов Зокир Тоштемировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълимнинг мобиллашуви шароитида талабалар ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” (Касб таълими йўналиши мисолида), 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped92.

Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Исмоилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўрақулов Олим Холбўтаевич,  педагогика фанлари доктори, доцент

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:таълимнинг мобиллашуви шароитида касб таълими йўналиши талабаларининг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

касбий таълим мобиллашуви шароитида талабаларнинг эвристик ва креатив компетентлик даражаларини ривожлантириш ва гностик, методик, ижодий-ташкилий, таҳлилий баҳолаш каби функцияларини инновационлик тамойили асосида чуқурлаштириш орқали ўқув-билиш фаолияти мантиқий тузилмаси компонентларининг мазмуни такомиллаштирилган;

“интеллектуал биатлон”, “бажарилган топшириқлар эстафетаси” ва “тизимлаштирилган тушунчалар кросси” методларини ўзаро интеллектуал беллашув муҳитини ташкил этиш асосида такомиллаштириш орқали талабаларнинг эрудиция, рефлексивлик, техник ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;

интерфаол (Interactive education), муаммоли (Problematic education), лойиҳа (Project education), ҳамкорлик таълими (Cooperative education) технологияларининг самарали (муаммолилик, мантиқийлик, ижодий ва амалий йўналганлик) имкониятларидан фойдаланиш асосида мустақил таълимни ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган;

талабалар ўқув-билиш фаолияти ривожланганлик даражаларини белгиловчи адекват мезонларнинг миқдорий, вазний, сифатий, натижавий параметр ва индикаторларини аниқлаштириш орқали репродуктив, қисман изланувчан, ижодий-креатив характердаги объектив  баҳолаш мазмуни такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Таълимнинг мобиллашуви шароитида касб таълими йўналиши талабаларининг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

таълимнинг мобиллашуви шароитида касб таълими (қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш) йўналиши талабаларининг касбий билим, кўникма, малакаларни шакллантириш ҳамда ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш жараёнининг яхлитлигини, уларнинг касбий фаолиятга муваффақиятли мослашишини таъминловчи педагогик шарт-шароитлар асосида талабалар ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришга қаратилган “Интеллектуал биатлон”, “Бажарилган топшириқлар эстафетаси” ва “Тизимлаштирилган тушунчалар кросси” номли методлар мазмуни такомиллаштирилган ҳамда ўқув жараёнида шахсга йўналтирилган таълим технологияларидан фойдаланишнинг самарали имкониятлари аниқланган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги  89-03-1234-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;

тадқиқот натижалари асосида тайёрланган “Интерфаол методлар ва шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг самарали имкониятларидан фойдаланиш” ва “Таълим жараёнида талабалар фаоллигини ошириш мақсадида мустақил таълимни ташкил этиш методикасини такомиллаштириш” номли ўқув-услубий қўлланмаларидан Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтларида 5111000 – Касб таълими (соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналишлари ва 5А111000 – Касб таълими (соҳалар бўйича) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги  89-03-2004-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий қўлланмалар талабаларнинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахсини ўзига хос хусусиятлари, қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган таълим методлари ва технологияларини такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасаларида юқори малакали бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашга хизмат қилган;

касб таълими йўналишлари ўқув жараёнида интерфаол, муаммоли, лойиҳа ва ҳамкорлик таълим технологияларини қўллаш орқали “Қишлоқ хўжалиги машиналари” фани бўйича талабаларда касбий билим, кўникма, малакаларнинг шаклланганлик даражасини назорат қилиш ва баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган ҳамда тажриба-синов майдонлари таълим жараёнига татбиқ этилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги  89-03-1234-сон маълумотномаси). Мазкур методика глобаллашув шароитида талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини самарали амалга ошириш ва мустақил таълим натижаларини объектив баҳолашга хизмат қилган.