OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Махмудова Дилфуза Мелиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 iyul 2018

Махмудова Дилфуза Мелиевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Махмудова Дилфуза Мелиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда мустақил ижодий фаолиятни ривожлантириш жараёнларида муаммоли масалалардан фойдаланиш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped249.

Илмий раҳбар: Маматов Машрабжон Шахабутдинович, физика- математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc. 28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Абдуқодиров Абдуқаҳҳор Абдувакильевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедов Сохибжон Акбарович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: муаммоли математик масалалардан фойдаланиш асосида олий таълим муассасалари талабаларининг мустақил ижодий фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

талабалар ижодий фаолияти даражасини баҳолашнинг математик фикрлашга асосланган прогностик ва квалиметрик параметрлари таркиби муаммоли вариатив математик масалалар элементлари асосида аниқлаштирилган;

талабалар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг мазмуни ва ташкилий тузилмаси муаммоли математик масалаларнинг дидактик хусусиятларига кўра тизимлаштириш ва фанлараро боғлиқликдаги динамик хоссаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

оддий дифференциал тенгламалар ва геометрик масалаларга оид электрон дастурий воситалар ҳамда мустақил фикрлаш, башоратлаш, танқидий баҳолаш, креативликка йўналтирилган ўқитиш методларни интеграциялаш асосида талабалар ижодий фаолиятида мотивацион, ҳиссий-эмоционал, коммуникатив ривожланиш даражаларини оширишнинг методик имкониятлари такомиллаштирилган;

муаммоли математик масалаларни ечишга қаратилган интегратив ёндашувли интерфаол ва анъанавий методлар асосида талабалар ижодий фаолиятини ривожлантириш жараёнини такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олий таълим муассасалари талабаларида мустақил ижодий фаолиятни ривожлантириш жараёнларида муаммоли масалалардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

муаммоли математик масалаларни тизимлаштириш, талабалар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг мазмуни ва ташкилий тузилмаси, ижодий фаолият даражасини баҳолашга оид таклифлари А-4-13 рақамли  “Электроспиннинг усулида фиброин, хитозан ва акритонитрил сополимери асосида нанотолали нотўқима материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида “Полимерларфизикаси” фанидан лаборатория ишлари ҳамда “Нанофизика ва материалшунослик” фанлари ўқув мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 июндаги 89-03-2403-сон маълумотномаси). Натижада муаммоли математик масалаларни ечиш усулларидан фойдаланиш ўлчамлар ва бирликларни ўзгаришини тўғри ифодалашда юқори аниқлик ва самарадорликка эришишга имкон берган;

талабалар ижодий фаолиятини ривожланиш даражалари, педагогик имкониятлар, интеграцион ёндашувли интерфаол ва анъанавий методлардан фойдаланишга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги 103-сонли “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги “Физик жараёнларни компьютерда моделлаштириш” ҳамда “Математика фанларини ўқитишда ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланилиши” модуллари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 июндаги 89-03-2403-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув модуллари муаммоли математик масалаларни ечиш усулларидан фойдаланиш, ўлчамлар ва бирликларни ўзгаришини тўғри ифодалашда юқори аниқлик ва самарадорликка эришишга хизмат қилган;

талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган муаммоли математик масалаларни интеграцион ёндашув орқали  интерфаол ва анъанавий  методлари  воситасида  ўқитиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялардан олий таълим муассасаларида “Олий математика” фанини ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 июндаги 89-03-2403-сон маълумотномаси). Мазкур методик таклиф ва тавсиялар талабаларни мустақил ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга имконият яратган.