OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Исаходжаев Хайрулла Суннатуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 iyul 2018

Исаходжаев Хайрулла Суннатуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Исаходжаев Хайрулла Суннатуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналарининг айланма оқава сувларини қўзғалувчан қаттиқ насадкали мавҳум қайновчи қатламда совитиш», 05.05.04–Саноат иссиқлик энергетикаси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т95.

Илмий раҳбар: Захидов Ромэн Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Короли Мехрия Анваровна, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: «Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: уч фазали мавҳум қайновчи қатламда содир бўлувчи гидродинамик ва иссиқлик жараёнларини моделлаштириш ҳамда  ва ҳавони мўтадиллаш тизимларида айланма сувларни совитиш учун қурилманинг рационал технологик параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

уч фазали мавҳум қайновчи қатламли буғлатиб совитиш аппаратларида саноат айланма сувларини совитиш усули ишлаб чиқилган;

уч фазали мавҳум қайновчи қатламли буғлатиб совитиш қурилмасини иш шароити учун асосий параметрлари ҳавони тезлиги ва қатламни баландлигини этиборга олган ҳолда аниқланган;

айланма сувни ва ҳавони буғлатиб совитувчи уч фазали мавҳум қайновчи қатламли қурилма ишлаб чиқилган;

тажриба натижаларини аппрокцимациялаш усуллари асосида буғлатгичдан чиқувчи сувни ва нам ҳавони ҳароратларини аниқлаш учун аналитик ифода ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Уч фазали мавҳум қайновчи қатламли буғлатиб совутиш қурилмаси асосида:

мавҳум қайновчи қатламли буғлатиб совутиш қурилмаси «O‘zbekenergo» АЖ тизимидаги корхонага, хусусан «Qishloqenergoloyiha» АЖ биносини совитиш тизими учун жорий қилинган («O‘zbekenergo» АЖнинг 2018 йил 9 июндаги ФМ-01-21/3533-сон маълумотномаси). Натижада совутиш қурилмасига сарфланадиган электроэнергия қиймати 2,4 марта камайтириш имкониятини берди;

айланма сувларни ва нам ҳавонинг параметрларини аниқлаш усули ва алгоритми «O‘zbekenergo» АЖ тизимидаги корхонага, хусусан «Qishloqenergoloyiha» АЖ биносини совитиш тизими учун жорий қилинган («O‘zbekenergo» АЖнинг 2018 йил 9 июндаги ФМ-01-21/3533-сон маълумотномаси). Натижада айланма сувларни ва нам ҳавонинг параметрларини аниқлик даражаси 15% оширилган;

мавҳум қайновчи қатламда кечадиган иссиқлик ва масса алмашинув жараёнларини моделлаштириш ва натижаларни қайта ишлаш усули «O‘zbekenergo» АЖ тизимидаги корхонага, хусусан «Qishloqenergoloyiha» АЖ биносини совитиш тизими учун жорий қилинган («O‘zbekenergo» АЖнинг 2018 йил 9 июндаги ФМ-01-21/3533-сон маълумотномаси). Натижада мавҳум қайновчи қатламда кечадиган иссиқлик ва масса алмашинув жараёнларини аниқлик даражаси 95%га ошириш имкони яратилган;

икки босқичли уч фазали мавҳум қайновчи қатламли ҳавони буғлатиб совутиш аппарати ишлаб чиқариш хоналарида микроклимат ҳосил қилиш ҳисоб-график усули «O‘zbekenergo» АЖ тизимидаги корхонага, хусусан «Qishloqenergoloyiha» АЖ биносини совитиш тизими учун жорий қилинган («O‘zbekenergo» АЖнинг 2018 йил 9 июндаги ФМ-01-21/3533-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш хонасининг ҳароратини 23-250С, нисбий намликни 40-60%га эришиш имкони яратилди.