OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Цыпкина Виктория Вячеславовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 iyul 2018

Цыпкина Виктория Вячеславовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Цыпкина Виктория Вячеславовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ресурс тежамловчи кабел саноати чузиш жиҳозлари учун назарий асослари ва модернизациялаш усуллари», 05.05.02–Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Т624.

Илмий раҳбар: Хашимов Арифжон Адилович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Бобожонов Мақсуд Каландарович, техника фанлари доктори, профессор; Титова Жанна Олеговна, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кабел чўзиш жараёнининг энергия самарадорлигини таъминловчи чўзиш машинасини такомиллаштириш ҳамда унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қимматбаҳо технологик инструментнинг (олмос фильераси) хизмат муддатини узайтиришни таъминловчи, фильерли ва фильерсиз икки усулни биргаликда олиб бориш орқали чўзишнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган;

электр механикавий тизимнинг ишлаши ва жараёнининг параметрларини оптималлаштириш билан ишчи узеллари, механизмлари, электр механик тизими ва чўзиш жараёнининг технологик параметрларини қамраб олган ҳолда чўзиш технологиясини математик модели ишлаб чиқилган;

чўзиш машинасининг ишлаб чиқариш жараёни самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори сифатини таъминлаш бўйича фельер ва фельерсиз усуллар асосида чўзиш технологияси такомиллаштирилган;

кабелни тортиб қўйишни амалга оширадиган қўшимча блокни ўрнатиш асосида чўзиш машинаси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кабел ишлаб чиқариш ресурсларни тежовчи чўзиш асбоб-ускунасини модернизация қилиш усуллари асосида илмий натижалар олинган:

чўзиш машинасининг синхрон равишда ишловчи ишини таъминловчи электр механик блок «O`zkable» ОАЖ ҚҚда 1-чи сонли цехида жорий қилинган(«Ўзэлтехсаноат» АКнинг 2018 йилнинг 6 апрелидаги 01/785-сон маълумотномаси). Натижада олмос фильерлари хизмат муддатини 3%га, машинанинг фойдали иш вақтни 10%га ошириш, чўзишнинг тавсифномаларини ишлаб чиқаришни 7%га ошириш имконини яратган;

технологик параметрларини оптималлаштириш орқали такомиллаштирилган ВСК-13 чўзиш машинаси «Андижонкабель» ОАЖ ҚҚнинг 10-сон цехида жорий этилган («Ўзэлтехсаноат» АКнинг 2018 йилнинг 6 апрелидаги 01/785-сон маълумотномаси). Натижада олмос фильерлари хизмат муддатини 4%га фойдали машинали вақтни 15%га ошириш, чўзиш жараёнининг ишлаб чиқаришни 10%га ошириш имконини яратган;

чўзиш машинасининг бошқарув тизими «HAYAT POWER CABLE SISTEMS» МЧЖ симни чўзиш участкасида жорий қилинган («Ўзэлтехсаноат» АКнинг 2018 йилнинг 6 апрелидаги 01/785-сон маълумотномаси). Натижада олмос фильерларнинг хизмат муддати 10%га ошириш ва мис чиқиндиларининг 10% миқдорига камайтириш имкони яратилган;

чўзиш жараёнида технологик параметрларини автоматлаштирилган технологияси «NAVOI CABLE CONNECTOR» МЧЖ ишлаб чиқариш цехида жорий этилган («Ўзэлтехсаноат» АКнинг 2018 йилнинг 6 апрелидаги 01/785-сон маълумотномаси). Натижада кабел чўзиш жараёнининг техникавий ва технологик параметрлари максимал равишда 5-7%га оптималлаштирилган ва чўзиш машинасининг барқарор ишлашига эришилган.