OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Пўлатов Аброр Обидовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 iyul 2018

Пўлатов Аброр Обидовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Пўлатов Аброр Обидовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Индукцион печларни иссиқлик режимлари ва уларни энергия самарадорлигини ошириш», 05.05.02–Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Т413.

Илмий раҳбар: Хашимов Арифжон Адилович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Хошимов Фозилджон Абидович, техника фанлари доктори, профессор; Алимходжаев Камолиддин Тиллаходжаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: индукцион печларнинг барқарор ва нотурғун иссиқлик иш режимлари ва параметрларини иссиқлик модели ёрдамида хисоблаш усулини такомиллаштириш ҳамда  частотавий бошқарув тизимларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

индукцион тигел ва канал печларининг барқарор ва нотурғун иш режимлари учун тигелдаги юкламанинг турли хил қийматларига боғлиқлигини кўрсатувчи энергия самарадор параметрларни  ҳисоблашни такомиллаштирилган усулини ишлаб чиқиш;

эквивалент иссиқлик схемалар усулини ҳисобга олган ҳолда, индукцион тигел ва канал печларнинг математик модели ишлаб чиқилган;

индукцион печларда эритилаётган металл ва унинг актив қисмларида содир бўладиган термик жараёнларни тезкор ҳисоблаш имконини берадиган, иссиқлик баланс тенгламалари асосида эквивалент иссиқлик схемалари такомиллаштирилган;

индукцион канал печларда металл эритиш жараёнини частота орқали ростлайдиган автоматик бошқариш тизими яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Индукцион печлар энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

таъминот манбаидан индукцион печга узатилаётган электр энергиясини частотали ростланадиган функционал схемаси  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги корхонада хусусан, “Тошкент механика заводи” АЖда жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари”  АЖнинг 2018 йил 28 майдаги НГ/2652-сон маълумотномаси). Натижада электропечь индуктор қувватини юкланган металлга самарали етказиш аниқлиги хисобига эритиш вақтини 10%гача камайтириш имконини берган.

индукцион тигель печда эритилаётган металл хароратини исталган вақтда термик модел орқали билвосита аниқлаш блоки  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги корхонада хусусан, “Тошкент механика заводи” АЖда жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2018 йил 28 майдаги НГ/2652-сон маълумотномаси). Натижада ўтга чидамли материалдан тайёрланган едирилувчан печь тигелини хизмат муддатини 10%гача узайтириш ва эксплуатацион кўрсаткичларни 3-5 %га ошириш имкони яратилган.

индукцион канал  печларини автоматик бошқариш тизими “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги корхонада хусусан, “Тошкент механика заводи” АЖда жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг 2018 йил 28 майдаги НГ/2652-сон маълумотномаси). Натижада корхонада электр печлар хизмат муддатини 8-10 йилга узайтириш ва электр йўқотишларни
5-7%га қисқартириш имконияти яратилган.