OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Каримов Ривожиддин Гуламжановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 iyul 2018

Каримов Ривожиддин Гуламжановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Каримов Ривожиддин Гуламжановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тижорат хатларининг лингвопрагматик аспекти (инглиз ва ўзбек тиллари материалида)», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil.208.

Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза  Муминовна, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Сафаров Шаҳриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларидаги тижорат хатларининг  лингвопрагматик аспектини тадқиқ этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

чоғиштирилаётган тиллардаги тижорат хатлар матнининг семантик жиҳатдан уйғунлиги, уларнинг нолисоний омилларга боғлиқлиги, воқеавий жиҳати, мақсадли ижтимоий таъсири каби дискурсив, коммуникатив-услубий хусусиятлари асослаб берилган;

икки тилдаги тижорат хатларида стилистик жиҳатдан бўёқдор сўзларга қараганда нейтрал, бетараф лексиканинг устуворлиги, функционал лексика улушининг кўплиги каби ўхшаш ҳамда китобий-ёзма лексема ва сўз бирликлари, тижорий атамалар, расмий-идоравий қолип иборалардан инглиз тилида кенг, ўзбек тилида эса ўртача фойдаланилиши, инглиз тилида кўп кузатилувчи экспрессив-эмоционал лексиканинг ўзбек тилида мавжуд эмаслиги сингари фарқли жиҳатлари аниқлаштирилган;

инглиз ва ўзбек тилларидаги тижорат хатларини тузишда дискурс, адресатнинг нутқдан кўзда тутган мақсади, унинг адресантга таъсири, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар каби ўзига хос прагматик хусусиятлари  далилланган;

тижорат хатларининг интернет маконида намоён бўладиган адресант ва адресат ўртасидаги ўзаро алоқа схемалари билан тавсифланувчи агент-агент (тенглик) ва агент-мижоз (устунлик), адресатга керакли профессионал таъсир ўтказиш (шартнома тузиш), буйруқ тарзини ўз ичига олувчи матн каби лингвопрагматик жиҳатлари ёритилган;

инглиз ва ўзбек тилларидаги тижорат хатларида хушмуомалалик категорияси муҳим экстралингвистик омил эканлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Инглиз ва ўзбек тилларида тижорий соҳага тегишли ёзишмаларнинг лексик-семантик ва лингвопрагматик хусусиятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:

илмий ижодда прагматик ёндашув, тил тизимида оддийлик ва мураккаблик масалалари талқинига оид назарий хулосалардан ҚХФ-2-001 «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида замонавий техника воситаларидан фойдаланиш техникасини ошириш, машинасозлик корхоналарида уларни энергия-ресурс тежамкорлик йўналишларида такомиллаштиришнинг назарий-методологик асослари ва оптимал моделларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 30 январдаги 05/05-1-сон маълумотномаси). Тадқиқотда берилган илмий хулосалар объект, система, системали ёндашув, систематик таҳлилнинг изоҳланишида асос бўлиб хизмат қилган;

инглиз ва ўзбек тилларидаги тижорат хатлари матнларининг коммуникатив-услубий жиҳатлари, шунингдек, уларнинг ўзига хос прагматик хусусиятлари борасидаги таклиф этилган материаллар ИТД-4, 4-148 рақамли «Хорижий филология магистрлари учун назарий ва амалий асосий чет (инглиз) тили бўйича яратилган ўқув-услубий ва унинг электрон ифодасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳага татбиқ этилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 23 ноябрдаги ФТА-02.11/117-сон маълумотномаси). Натижада магистр талабаларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш, амалда қўллаш малака ва кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;

тадқиқотга тортилган турли тизимли тиллардаги тижорат хатларининг лингвопрагматик аспектига бағишланган таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» телерадиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган «Бедорлик» туркум радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2017 йил 30 ноябрдаги O‘z/x-1-122-сон маълумотномаси). Бу радиотингловчиларни замонавий тижорат хатларининг турлари ва композицион хусусиятлари, тижорий алоқаларининг бугунги ҳолати, инглиз ва ўзбек тилларидаги тижорат хат матнларини тузишдаги муаммолар, тижорат хатларининг қўлланилиш кўлами, улардаги жанр табиати билан таништиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.