OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алимова Гулноза Бахшиллоевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 iyul 2018

Алимова Гулноза Бахшиллоевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Алимова Гулноза Бахшиллоевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Социал тармоқларда журналистиканинг шаклланиши, фаолият тенденциялари ва хусусиятлари (жаҳон ва миллий тажрибанинг қиёсий-типологик таҳлили)», 10.00.09–Журналистика (филология фанлари)

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil102.

Илмий раҳбар: Мўминова Фотима Иззатуллаевна филология фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc. 27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Ирназаров Қудрат, филология фанлари доктори, профессор; Тошбоев Олим, филология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: социал тармоқларда журналистиканинг шаклланиши, фаолият тенденциялари ва хусусиятларини жаҳон ва миллий тажриба асосида қиёсий-типологик жиҳатдан ёритиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

социал тармоқларнинг умумий моделини яратишда логотиплар, рукнлар, калит сўзлар, ранглар ва пропорцияларнинг ўрни аниқланиб, мавжуд тармоқлар фуқаролик журналистикасининг яхлит тизими эканлиги исботланган;

социал тармоқлар типологиясининг эмпирик, назарий, морфологик, қиёсий, тарихий, структуравий ва генетик таснифлари мавжудлиги, тармоқ рейтингини дизайн, йўналиш, материаллар мазмуни ва аудитория каби мезонлар белгилаши аниқланган;

социал тармоқлардаги фуқаровий журналистлар ижодий фаолиятининг даврийлик, аниқлик ва холислик каби фазилатлари ажратилиб кўрсатилган ва улар алоҳида таснифланган;

тармоқларда фаолият олиб борадиган ҳаваскор журналистлар кўпроқ ўз шахсини намоён этадиган жанрлардан фойдаланишлари аниқланган;

интернет ва социал тармоқларда ўз аксини топган янги типдаги ахборот алмашувидан унумли фойдаланиш натижасида туғилган кўп фикрлилик, мулоҳазалар ранг-баранглиги журналистиканинг тўртинчи ҳокимият сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаши далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 

Социал тармоқларда журналистиканинг шаклланиши, фаолият тенденциялари ва хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:

Ахборот майдонида  миллий вa умумжаҳон жaрaёнлaрнинг aкс эттирилишида холислик ва тезкорлик принципларининг ишлаши, муаллиф позицияси ва техник имкониятларнинг аҳамияти юзасидан олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 52-бандида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига жорий йилнинг 1-чорагида “Журналистларнинг амалий касбий малакаси ва амалий кўникмаларни ошириш Дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 12 февралдаги 01-524-сон маълумотномаси). Мазкур натижа журналистларнинг амалий касбий малакасини оширишда уларнинг социал тармоқлардан фойдаланишнинг амалий кўникмаларига эга бўлишига ёрдам берган;

Социал тармоқлардаги журналистик фаолиятнинг ижодий ҳамда техникавий  чексизлиги юзасидан олинган натижалардан, “Замонавий АКТ босма ОАВ фаолиятидаги роли ва мамлакат интернет-ресурсларининг истиқболи”га бағишланган медиа-форум, енгиллаштирилган муаллифлик тушунчаси ва унинг хусусиятларида келтирилган таклифлардан   “Муваффақиятли сиёсат юритишда социал тармоқлардан фойдаланиш истиқболлари” мавзуидаги онлайн-конференция натижаларидан фойдаланилган (АТ-ассоциациясининг 2018 йил 11 февралдаги 1/11-02-сон маълумотномаси). Натижада бир қатор корхона ва ташкилотлар ўз интерент сайтларини социал тармоқларга улаб, сайт рейтингини оширган ҳамда уларнинг социал тармоқлардаги саҳифаси халқ билан мулоқотни янги-онлайн босқичга кўтаришга хизмат қилган;

Жамиятда демократияни амалга ошириш ва ҳокимиятнинг очиқлигини таъминлашнинг энг оммавий ва самарали усулларидан бири социал тармоқлар эканлиги юзасидан далилланган хулосалардан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси қошида ташкил этилган ва 2016 йилдан буён фаолият олиб бораётган “Ёш журналистлар клуби” фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг 2018 йил 12 февралдаги 14/38-сон маълумотномаси). Мазкур материаллар клуб тингловчиларининг социал тармоқлар фаолиятига стереотиплардан холи, объектив баҳо беришига хизмат қилиб, тармоқ имкониятларидан мақсадли фойдаланишига имкон берган.

Оммавий ахборот номарказлашуви ва уни назорат қилиш имкониятларининг кескин камайиши ахборот асрининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Бу ҳолатнинг миллий домендаги сайтларда акс этиши юзасидан диссертациянинг амалий қисмида келтирилган хулосалардан Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда ҳамкор ташкилотлар ўртасида  ишлаб чиқилган “Миллий домендаги диний-маърифий мавзудаги Интернет манзиллари фаолиятини янада такомиллаштириш, веб-саҳифани юритишга масъул шахсларнинг билим ва маҳоратларини ошириш мақсадида йилда икки маротаба малака ошириш ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарор ва Дастурга мувофиқ ташкил этилган малака ошириш курсларида фойдаланилган (Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг 2018 йил 12 февралдаги 1/F-44-сон маълумотномаси). Натижада миллий домендаги сайтлар фаолиятининг рейтинги тузилган, миллий социал тармоқлар фаолияти ҳам шу рейтинг асосида баҳоланган, шунингдек, веб-саҳифани юритишда уни социал тармоқлар билан интеграциялаштиришга асос бўлиб хизмат қилган.