OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Махсудов Валижон Гафуржоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 iyul 2018

Махсудов Валижон Гафуржоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Махсудов Валижон Гафуржоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Oлий ўқув юртларида “Механик тебранишлар” бўлимини ўқитишнинг услубий асoсларини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped65.   

Илмий раҳбар: Турсунметов Камилжан Ахметович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Насриддинов Комилжон Рахматович, физика-математика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:oлий таълим муассасаларида “Механик тебранишлар” бўлимини ўқитишнинг услубий асoсларини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

талабаларнинг касбий фаолият мотивациясини ривожлантиришга йўналтирилган механик тебранувчи системалар параметрларини Кёниг услуби асосида аниқлаш методларини ишлаб чиқиш орқали “Механик тебранишлар” бўлимини ўқитишнинг мазмуни, ташкилий тузилмаси такомиллаштирилган;

ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти ва ўқув материалларни вербал, кўргазмали, амалий узатиш имкониятлари Обербек ва пружинали маятникнинг xусусий ва сўнувчан тебранишлари, ҳавoда сўнувчан тебранма ҳаракат қилувчи физик маятник ўқув-лаборатория қурилмалари такомиллаштириш асосида кенгайтирилган;

талабаларнинг касбий компетенцияси ва креативлик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган таълим технологиялари  коммуникатив, иллюстратив, мотивацион фаолият шаклларини интеграциялашувига кўра такомиллаштирилган; 

“Механик тебранишлар” бўлимини ўқитишни такомиллаштириш ва статистик  аҳамиятини аниқлаштириш асосида талабалар билимини самарали ошириш, мотивацион салоҳиятини  ривожлантириш бўйича амалий таклиф ва  тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олий таълим муассасаларида механик тебранишларни ўқитишнинг услубий асoсларини такомилаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

талабаларнинг касбий фаолият мотивациясини ривожлантиришга йўналтирилган “Механик тебранишлар” бўлимини ўқитишнинг мазмуни, ташкилий тузилмаси, механик тебранувчи системалар параметрларини аниқлаш методлари, ўқув-методик таъминоти ва намойишли технологияларнинг педагогик имкониятларига оид таклиф ва тавсиялар А-1-71 рақамли “Физика, астрономия ва турдош таълим йўналишлари учун назарий физика курслари бўйича электрон-ўқув-услубий комплекс яратиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 февралдаги 89-03-631-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа “Механик тебранишлар” бўлими таълим сифатини ошириш, талабаларнинг мотивацион фаолиятини оширишга хизмат қилган;

Обербек ва пружинали маятникнинг xусусий ва сўнувчи тебранишлари, ҳавoда сўнувчан тебранма ҳаракат қилувчи физик маятник ўқув-лаборатория қурилмалари, касбий компетенция ва креативлик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган инновацион таълим технологияларига оид таклифлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007 йил 9 февралдаги 0612-24-сонли буйруғи асосида жорий этилган “Физика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 февралдаги 89-03-631-сон маълумотномаси). Ушбу ўқув адабиёти олий таълим муассасаларининг ўқув-методик таъминоти ҳамда талабаларнинг механик тебранишлар бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожланишига хизмат қилган;

олий таълим муассалари талабаларининг касбий компетентлиги ва креативлик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган таълим технологиялари, иллюстратив, мотивацион фаолият шаклларига оид таклифларидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ахборот методик марказининг 652-13-сонли буйруғига кўра жорий этилган “Физика тарихи” ўқув қўлланмасини тайёрлашда ва уни ўқитиш жараёнларида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 февралдаги 89-03-631-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасалари талабалари касбий компитентлигини ривожлантиришнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш имкониятини яратган.