OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 iyul 2018

Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биология таълимида интерактив дастурий воситалардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш», 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.Dsc/Ped18.

Илмий маслаҳатчи: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети,

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Давранов Қаҳрамон, биология фанлари доктори, профессор; Эргашов Махаматрасул, техника фанлари доктори, профессор; Махмудов Абдулхалим Хамидович, педагогика  фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: биология таълимида интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак биология фани ўқитувчилари таянч  ва касбий-соҳавий компетенциялари (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) таркибининг электрон муҳитда фаол ахборот алмашиниш, лойиҳалаш фаолиятига йўналтириш ҳамда интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш компонентлари аниқлаштирилган;

олий таълим муассасаларида биологияни ўқитиш жараёнининг методик тузилмаси (ташкилий, мақсадга йўналтирилган, мантиқий-тузилмали, диагностик-натижавий) Moodle–Web муҳитининг ассинхрон имкониятига асосланган мустақил таълим элементларини интеграциялаш асосида  такомиллаштирилган;

биология таълимининг талабалар иқтидори, қобилияти ва қизиқишларини оширишга йўналтирилган методик тизими интерактив дастурий воситалар (интерактив ресурслар, мультимедиа маҳсулотлари, виртуал лабораториялар, кроссвордлар, интеллектуал ўйинлар)дан фойдаланиш имкониятларини тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;

педагогик касбий тайёргарлик кўникмаларини баҳолашнинг диагностик аппарати дастурий воситалардан фойдаланишдаги тушунтириш-мотивацияли, когнитив, технологик, креатив мезонлар устуворлигига қурилган механизм асосида такомиллаштирилган;

шахсга йўналтирилган ёндашув асосида талабаларда интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш компетентлигини ривожлантиришнинг мақсад, мазмун, технологик ва рефлексив-баҳолаш компонентларига доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Биология таълимида интерактив дастурий воситалардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

бўлажак биология фани ўқитувчилари таянч  ва касбий-соҳавий компетенциялари, электрон муҳитда ахборот алмашиниш, лойиҳалаш фаолияти, интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш, касбий тайёргарлик кўникмаларини баҳолашга оид таклифлари  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 6 апрель 2016  йилдаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва бакалавриат йўналишлари малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 12 январдаги 89-03-106-сон маълумотномаси). Мазкур талаблар асосида,  ортган ҳамда такомиллаштирилган ўқув дастурлари такомиллаштирилган ва талабаларнинг касбий ва ахборот компетентлиги даражаларини шакллантириш, баҳолаш, маълумотларни таҳлил этиш самарадорлиги оширилган;

олий таълим муассасаларида биологияни ўқитиш жараёнининг методик тузилмаси ва тизими, талабалар иқтидори, қобилияти ва қизиқишларини ошириш омиллари ва хусусиятларига оид таклифларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 29 февралдаги “Олий таълим муассасалари ахборот тармоқларини янада ривожлантириш ва уларни электрон ахборот ресурслари билан  таъминлаш тўғрисида”ги 39-сонли буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 12 январдаги  89-03-106-сон маълумотномаси). Бу эса талабаларнинг ўқув фаолиятларида интерактив таълим ресурслари  билан ишлаш самарадорлигини ошириш орқали биологияни ўқитиш жараёнларини тизимлаштириш имконини берган;

“Биология” электрон интерактив таълим ресурсларидан фойдаланиш, шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ўқитишни лойиҳалаш, таълим жараёнини моделлаштириш, локал-модулли технологияларга оид таклифлари 17-064 рақамли «Билим олишнинг интеллектуал тизимини яратиш, жорий этиш» амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги  89-03-2512-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа асосида талабаларнинг интерактив дастурий воситалар билан ишлаш кўникмаларини таркиб топтириш ҳамда ахборот компетентлиги даражасини баҳолаш омиллари аниқланган;

шахсга йўналтирилган ёндашув асосида интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш компетентлигини ривожлантиришнинг мақсадли, мазмунли, технологик ва рефлексив-баҳолаш компонентларига доир илмий-методик тавсиялар узлуксиз таълим тизимида “Биология” фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш, педагог кадрлар касбий компетентлигини оширишга хизмат қилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 октябр даги 01-02/1-3-434-сон маълумотномаси). Натижада, таълимни ахборотлаштириш шароитида узлуксиз таълим муассасаларида фаол ахборот алмашиш имконияти ва интерактив технологиялардан ижодий фойдаланиш компетенциясига эга биолог-мутахассисларни тайёрлаш самарадорлиги ортган.