OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Халманов Нурали Ташқуватовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
03 iyul 2018

Халманов Нурали Ташқуватовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Халманов Нурали Ташқуватовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон водийси агробиоценозларининг экологик барқарорлигини таъминлашда сидерациянинг аҳамияти», 03.00.10–Экология (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/B56.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Холиқов Баходир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Алимжанова Холисхон Алимжановна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон водийсининг суғориладиган  тупроқларида сидерат ўғитлар ёрдамида барқарор экологик агробиоценозни шакллантиришни таъминлашнинг илмий асосларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор сидератлар тупроқнинг экологик ҳолатига, жумладан, нитратлар, оғир металлар, пестицидлар, ирригацион эрозияни камайтиришда, тупроқнинг ҳарорат ва намлик миқдорининг ошишидаги аҳамияти илмий жиҳатдан исботланган;

Зарафшон водийсининг тупроқ ва иқлим омилларининг имкониятлар заҳираси экологик жиҳатдан баҳоланган;

сидератларнинг биогеоценозлар агрокимёвий, агрофизик ва биологик хоссаларини яхшилаши аниқланган;

қишки сидератларнинг продуцентлар бирламчи маҳсулдорлиги ва тупроқ организмлари ўртасидаги муносабати аниқланган;

агроценозда амалдаги ва тавсия этиладиган вариантларнинг тупроқ экологик муҳити ва микрофаунасига таъсири аниқланган;

ғўза-ғалла-сидератлар мажмуида ўғит меъёрларининг продуцентлар бирламчи маҳсулдорлиги ва маҳсулот сифатига ижобий таъсири исботланган;

сидерат, қорамол гўнги ва триходерма лигнорум замбуруғи уйғунлигининг ғўза агроценози маҳсулдорлиги ва тупроқнинг биологик хусусиятларига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Зарафшон водийси агроценоз далаларида сидератлар таъсирида экологик барқарорликни таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

экологик ҳолати ёмонлашган суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда сидератлар ёрдамида барқарор экологик агроценозни таъминлаш ва уларни муҳофаза қилиш агротехнологияси 2016 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманидаги «Истиқлолнинг 10 йиллиги» фермер хўжалигида жами 25 гектар ер майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 31 декабрдаги 02/20-1287-сон маьлумотномаси). Бунинг натижасида тажрибанинг назорат вариантида ғўзанинг ҳосилдорлик кўрсаткичи гектарига 32,3 центнерни, қисқа навбатлаб экиш тизимида сидерат экинлар сифатида тифон-кўк нўхат-жавдар экилган вариантда 5,3 центнер қўшимча пахта ҳосил олиниб,  рентабеллик даражаси 24-28 фоизни ташкил этган;

бўз тупроқларда барқарор экологик агроценозни таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган мақбул сидератли навбатлаб экиш технологияси 2014-2016 йилларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги «Келажак овози баракаси» фермер хўжалигида жами 23 гектар, Оқдарё тумани «Барака чорваси» фермер хўжалигида 21 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 31 декабрдаги 02/20-1287-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан 7,2 центнер қўшимча пахта ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 26-29 фоизни ташкил этган;

Зарафшон водийсининг суғориладиган бўз тупроқларида барқарор экологик агроценозни таъминлаш бўйича “Қишлоқ хўжалиги ва экология” фанидан семинар машғулотлари учун услубий қўлланма Олий ўқув юртларининг 5630100-Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим мутахассислигига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 6 июлдаги 89-03-282-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида бакалавриат таълим йуналишида ўқитиладиган «Тупроқ экологияси ва агроэкология» фанларидан ўтиладиган машғулотларни такомиллаштиришга ва ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган.