OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Касимова Фатима Тулкуновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
03 iyul 2018

Касимова Фатима Тулкуновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Касимова Фатима Тулкуновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақобатли бозорларни ривожланиши шароитида кичик тадбиркорликда маркетинг фаолиятини такомиллаштириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt120.

Илмий раҳбар: Кадиров Абдурашид Маджидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Болтабаев Махмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамова Гавхар  Абсаматовна, иқтисодиёт фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: рақобатли бозорлар ривожланиши шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кичик бизнес субъектлари маҳсулотларининг бозордаги рақобатбар­дошлик позицияларини аниқлаш бўйича тадбиркорлик соҳасида маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш услубияти истеъмолчиларнинг бозордаги хатти-ҳаракатларини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;

кичик тадбиркорлик субъектларининг стратегик хўжалик юритиш сегментларини ажратган ҳолда  маркетинг стратегиясининг самарадорлигини баҳоловчи фойданинг ўзгариши, бозордаги улуши, рақобатчилар сонини ҳисобга олувчи индикаторлар тизими такомиллаштирилган;

рақобатли бозорлар ривожланиши шароитида тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олувчи комплекс ёндашув асосида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;

кичик тадбиркорлик соҳасида мижозларга йўналтирилган технологиялар асосида шакллантирилган тармоқли маркетинг моделидан фойдалишнинг истиқболли йўналишлари таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Рақобатли бозорларнинг ривожланиши шароитида тадбиркорликда маркетинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар асосида:

кичик бизнес субъектлари маҳсулотларининг бозордаги рақобатбар­дошлик позицияларини аниқлаш бўйича тадбиркорлик соҳасида маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш услубияти мижозга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошидаги “Mavis Global” МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2017 йил 3 октябрдаги 18/ЖУ-26-3830-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг ассортименти кенгайти­рилган, бу эса 2017 йилда корхона экспорт салоҳиятининг 42% га ошишини таъминлаган;

кичик тадбиркорлик субъектларининг стратегик хўжалик юритиш сегментларини ажратган ҳолда  маркетинг стратегиясининг самарадорлигини баҳоловчи фойданинг ўзгариши, бозордаги улуши, рақобатчилар сонини ҳисобга олувчи индикаторлар тизими Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2017 йил 3 октябрдаги 18/ЖУ-26-3830-сон маълумотномаси). Ушбу индикаторлар тизимини амалиётга жорий этиш инновацион иқтисодиёт шароитида тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга имконият яратган;

рақобатли бозорларнинг ривожланиши шароитида тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олувчи комплекс ёндашув асосида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш алгоритми Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2017 йил 3 октябрдаги 18/ЖУ-26-3830-сон маълумотномаси). Мазкур алгоритмнинг амалиётга жорий этилиши 2017 йилда бозор улушининг 22,4 % га ошишини таъминлаган;

кичик тадбиркорлик соҳасида мижозларга йўналтирилган технологиялар асосида шакллантирилган тармоқли маркетинг моделидан фойдалишнинг истиқболли йўналишлари бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тизимига кирувчи «Mavis Global» МЧЖ фаолиятида жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2017 йил 3 октябрдаги 18/ЖУ-26-3830-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида корхона брендининг таниқлилик даражаси 50 % га, брендга ишонч ва имижнинг ўртача даражаси эса 5 пунктга ошган.