OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Зияева Мухтасар Мансурджановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
03 iyul 2018

Зияева Мухтасар Мансурджановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Зияева Мухтасар Мансурджановнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хизматлар бозорини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Iqt92

Илмий маслаҳатчи: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Абдурахманов Қаландар Ходжаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Набиев Элшод Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: рақобатли бозорларни ўсиши шароитида йўловчи ташувчи темир йўл транспорти тизимида маркетинг стратегиясини шакллантириш бўйича илмий-амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

темир йўл транспорти тизимида маркетинг стратегиясини шакллантириш бўйича илмий-услубий ёндашув истеъмолчиларнинг ҳулқ атвори, йўловчи ташиш бозоридаги улушини ошириш ва рақобатли бозорларни ўсиши шароитини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;

истеъмолчиларнинг ўзини тутиши ҳақидаги назарий тасаввурларни, ва бозордаги талабга диққат қаратиш тамойилининг етакчи ролидан келиб чиққан энг юқори фойдалиликнинг иқтисодий концепцияларини ҳисобга олган ҳолда, “стратегик маркетинг”, “маркетинг стратегияси” тушунчалари такомиллаштирилган;

йўловчиларни ташиш бозори ривожланишининг замонавий мойилликларини ҳисобга олган ҳолда, темир йўл транспортининг рақобатчилик афзалликларидан самарали фойдаланиш асосида хизматлар соҳасида маркетинг стратегияларининг самарадорлиги кўрсаткичлари-маркетинг рентабеллиги ва маркетинг инвестициялари рентабеллиги асосланган;

маркетинг тизимининг фаолият юритиши унумдорлигини ва тармоқ корхоналарининг бозор шароитига мослашувчанлигини чеклайдиган омилларни аниқлаш асосида, стратегик таҳлил воситаларини такомиллаштириш ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ривожланишининг маркетинг стратегияларини танлаш бўйича таклифлар тайёрланган;

бозордаги истеъмолчиларнинг ўзини тутиши ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, хизматларни таснифлашнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилган ва корпоратив тузилмаларнинг маркетинг стратегиясини шакллантиришда таъсирчан восита эканлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хизматлар бозорини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

корпоратив тузилмалар тизимида хизматлар бозорида рақобат кучайиши шароитида бозорнинг ўрнини аниқлаш мақсадида истеъмолчилар ҳулқ-атвори ва ташкилотнинг иқтисодий манфаатларини амалга оширишдаги ўзаро таъсирнинг ўзига хослигини акс эттирувчи маркетинг стратегиясини шакллантириш услубияти “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖнинг  2018 йил 1 июлдаги 1707/18–сон маълумотномаси). Ушбу услубиятни амалиётга жорий этилиши акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини 10-12 фоизга ошириш имконини берган;

тармоқ бозорларини ривожлантириш бўйича замонавий йўналишларни ҳисобга олган ҳолда темир йўл транспортидаги рақобат устуворликларидан самарали фойдаланиш бўйича хизматлар соҳасида маркетинг стратегиясини амалга ошириш услуби ва самарадорлигини баҳолаш индикаторлари тизими “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖнинг 2018 йил 1 июлдаги 1707/18-сон маълумотномаси). Темир йўл транспортидаги рақобатли устунликлардан самарали фойдаланиш бўйича хизматлар соҳасида маркетинг стратегиясини амалга ошириш акциядорлик жамиятининг йўловчи айланмасини 8 % га ошириш имконини берган;

маркетинг стратегияларини танлаш ва стратегик таҳлил қилиш воситаларини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖнинг 2018 йил 1 июлдаги 1707/18–сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши йўловчи транспортнинг муқобил турларига нисбатан тармоқнинг мижозлар учун жозибадорлигини 11 фоизга ошириш имконини берган; 

корхоналарни технологик модернизациялаш ва диверсификациялашга асосланган маркетинг стратегиясини шакллантиришнинг истиқболли йўналишлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖнинг 2018 йил 1 июлдаги 1707/18-сон маълумотномаси). Тармоқнинг таркибий ва ресурс имкониятларини мижозлар эҳтиёжи ва бозор позициясини мустаҳкамлаш билан боғлаш имконини берувчи ушбу таклиф акциядорлик жамиятининг йўловчи ташиш айланмасини 12 фоизга ошириш имконини берган;

корпоратив тузилмаларда маркетинг стратегиясини шакллантириш ва улардан фойдаланиш юзасидан услубий ёндашув «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ фаолиятига жорий этилган (2018 йил 1 июлдаги 1707/18-сон маълумотномаси). Мазкур услубий ёндошувни компания фаолиятига жорий этилиши бошқарув самарадорлигини 10-15 фоизга ошириш имконини берган.