OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 iyul 2018

Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чўлпон бадиий ижодининг концептуал-эстетик асослари», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (эстетика) (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fal72.

Илмий маслаҳатчи: Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc/27.06.2017.F.01.15.

Расмий оппонентлар: Болтабоев Хамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Мухторов Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Чўлпон ижодий меросидаги бадиий-эстетик категорияларни тизимли-функционал таҳлил қилиш, адиб ижодининг шахс ва жамият маънавий камолотида тутган ўрни ва концептуал-эстетик асосларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Чўлпон фалсафий тафаккури ва дунёқарашини ифодалаган бадиий ижоди – шеърият ва публицистика эстетика мезонлари контекстида асосланган;

шоир шеъриятининг ижтимоий-фалсафий моҳияти мажозий, романтик, реалистик йўналишлар, бадиий-эстетик рамзлар воситасида ёритиб берилган;

ёзувчи ижодида адабиётнинг ижтимоий муҳит ва фалсафий ғоялар- аксиология, гуманизм парадигмаси, коэволюция билан уйғунлиги илмий асослаб берилган;

адиб фаолиятида эстетик идеал категорияси, муайян бадиий шакл ва эстетик туйғуларни объектив воқеликни баҳолашда асосий омил бўлганлиги очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Чўлпон бадиий ижодининг концептуал-эстетик асослари бўйича ишлаб чиқилган фалсафий-эстетик таклифлар асосида:

Чўлпон бадиий ижодининг эстетик мезонларига оид хулосаларда, шоир шеъриятининг ижтимоий- фалсафий моҳияти мажозий, романтик, реалистик йўналишлар, бадиий эстетик рамзлар воситасида ёритилганлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган «Имконияти чекланган болалар ижтимоий фаолиятининг бадиий ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви» мавзуидаги ОТ-Ф-1-100 рақамли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 89-03-1298-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши халқимиз, жумладан, ёшларда соф эстетик дид, гўзал ахлоқни шакллантириш ҳамда бадиий-этетик фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;

ёзувчи ижодида адабиётнинг ижтимоий муҳит ва фалсафий ғоялар- аксиология, гуманизм парадигмаси, коэволюция билан уйғунлиги, эстетик идеал категориясига доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ёдгорлик музей бўлимида қўлланилган (Маданият вазирлигининг 2018 йил 29 июндаги 01-11-08-4520-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши ёшларда миллий ғурур, эстетик идеални шакллантириш, уларнинг келажакка ишончини мустаҳкамлаш, эстетик қарашларини ўрганиш Чўлпон музейига ташриф буюрганларнинг адиб ижодини ўрганишида илмий-амалий натижа берган.