OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шадманов Мирзамахмуд Алишеровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 iyun 2018

Шадманов Мирзамахмуд Алишеровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шадманов Мирзамахмуд Алишеровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ-ассоцирланган сийдик йўллари инфекцияси (тарқалиши, клиник кечиши, фармакоэпидемиологияси ва даволашни оптималлаштириш йўллари)», 14.00.31–Урология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib231.

Илмий раҳбар: Юлдашев Файзулло Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Алчинбаев Мирзакарим Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Мухтаров Шухрат Турсунович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Миллий радиология тиббиёт тадқиқот маркази» федерал давлат бюджт муассасаси филиали Н.А. Лопаткин номидаги Урология ва интервенцион радиология илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВга боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекцияси тарқалганлиги, клиник кечиш хусусиятларини аниқлаш йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш ва мавжуд бўлган коррекция усулларини оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ОИВ-инфекция фонида сийдик йўллари инфекцияси ривожланиши ва клиник кечишининг эпидемиологик хусусиятлари аниқланган;

ОИВ-инфекцияланган беморларда сийдик йўллари инфекцияси ривожланишига шароит яратувчи аҳамиятли хавф омиллари ва профилактика мезонлари аниқланган, натижада касаллик эрта ташхисланган;

ОИВ-инфекцияланган беморларда сийдик йўллари инфекциясининг фармакоэпидемиологик жиҳатлари аниқланган ва антиретровирус даво фонида ўтказиладиган медикаментоз даво усуллари оптималлаштирилган;

ОИВ-инфекцияланган беморларда сийдик йўллари инфекцияси клиник кечишининг ўзига хос томонлари аниқланган ҳамда иммунологик статус ва фондаги коморбид ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикаси оптималлаштирилган;

шошилинч ва режали урологик хизмат сифатини яхшилашга шароит яратувчи ОИВ-инфекцияланган беморларда сийдик йўллари инфекцияси профилактикаси ва метафилактикаси модел-алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ОИВ билан боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекцияси билан беморларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«ОИВга боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекцияси: прогностик, профилактик ва даволаш жиҳатлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 майдаги 8н-д/92-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ОИВга боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекциясининг диагностикаси сифатини яхшилаш имконини берган;

«ОИВга боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекциясини моделлаштириш» дастури тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 майдаги 8н-д/92-сон маълумотномаси). ОИВга боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекциясини моделлаштириш дастурининг татбиқ этилиши кузатувнинг яқин муддатидаёқ ОИВга боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекцияси ривожланиш частотасини 16,4%дан 4,2%гача камайтириш имконини берган;

ОИВга боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекцияси билан беморларни даволаш сифатини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Андижон вилояти ОИТС билан кураш маркази ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 майдаги 8н-д/92-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. ОИВга боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекциясини даволашнинг таклиф этилган алгоритмининг қўлланиши 80–85% ҳолларда даволаш сифатини яхшилаш, ОИВга боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекциясини нозологияга қадар бўлган даврда эрта аниқлашни таъминлаш ва ОИВга боғлиқ бўлган сийдик йўллари инфекциясида континуумнинг шаклланиши олдини олишнинг самарали йўналишларини аниқлаш имконини берган.