OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Камолов Бахтиёр Хасанбоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 iyun 2018

Камолов Бахтиёр Хасанбоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Камолов Бахтиёр Хасанбоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Наманган вилоятида экотуризмнинг ҳудудийлик, даврийлик ва комплекслик хусусиятлари», 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/G26.

Илмий раҳбар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06.

Расмий оппонентлар: Баҳритдинов Баходир Арифович, география фанлари доктори, профессор; Шамуратова Нигора Тахировна, география фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилоятида экотуризмнинг ҳудудийлик, даврийлик ва комплекслик ҳусусиятларини аниқлаш ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Наманган вилоятининг экотуристик имкониятлари(табиат ёдгорликлари, ноёб ландшафтлар) аниқланган ва истиқболда экотуризмни ривожлантириш учун «Наманган вилоятининг экотуристик районлари ва маршрутлари» картаси яратилган;

сув ҳавзаларидан (Эски ер, Варзик, Чортоқсой, Резаксой) экотуристик объект сифатида фойдаланиш йўналишлари (спорт, рафтинг, экстремал, шоп) асосланган;

вилоят миқёсида экотуристик маршрутларни алоҳида (фақат экотуристик) ва комплекс (эко, агро, тарихий, экстремал, шоп турлари) равишда олиб бориш бўйича маршрутлар ишлаб чиқилган;

вилоятнинг экотуристик имкониятларидан унумли фойдаланиш (табиий питомниклар ташкил этиш, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида меҳмон уйлари қуриш) юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Наманган вилоятида экотуризмнинг ҳудудий таркибини комплекс ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:

Наманган вилоятининг экотуризм имкониятлари ва янги экотуристик маршрутлари тасвирланган «Наманган вилоятининг экотуристик районлари ва маршрутлари» картаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 03-22/3261-сонмаълумотномаси). Натижада вилоятнинг экотуристик районлари ва маршрутлари картаси туристик соҳада янги маршрутлардан самарали фойдаланиш имконини берган;

вилоятдаги Эски ер ва Варзик сув омборларида спорт ва шоп туризмини, Чортоқсой ва Резаксойда рафтинг, экстремал ва шоп туризм тармоқларини ривожлантириш ва экотуристик объект сифатида фойдаланиш бўйича илмий асосланган таклифлари Наманган вилоят ҳокимининг 16. 02.2016 йилдаги 66-сон Қарори билан тасдиқланган “2016-2017 йилларда Наманган вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури”да фойдаланилган (Наманган вилоят хокимлигининг 2018 йил 17 мартдаги 01/19-675-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда ички туризмни ривожлантириш ҳамда вилоятдаги сув ресурсларини муҳофаза қилиш, сув ҳавзаларида туризмнинг спорт, шоп, экстремал, рафтинг турларидан унумли фойдаланиш имконини берган;

вилоят миқёсида экотуристик маршрутларни алоҳида ва комплекс равишда олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган маршрутлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 03-22/3261-сонмаълумотномаси). Натижада вилоятда экотуризм билан бирга туризмнинг агро, тарихий, диний экстремал, шоп турларидан фойдаланш имконини  берган;

экотуризмни янада ривожлантириш учун мавжуд экотуристик обьектлар ва имкониятлардан унумли фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Наманган вилоятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 03- 22/3261-сонмаълумотномаси). Натижада вилоятда табиий питомниклар ташкил этиш, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида меҳмон уйлари қуриш, янги маршрутларда саёҳатларни олиб бориш имконини берган.