OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Махмудов Рустамжон Расулжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 iyun 2018

Махмудов Рустамжон Расулжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Махмудов Рустамжон Расулжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Plantago major L. ва Plantago lanceolata L. ўсимликларининг фенол бирикмалари ва уларнинг биологик фаоллиги», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/K18.

Илмий раҳбар: Абдулладжанова Нодира Гуломжановна, кимё фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.K/В/T.37.01.

Расмий оппонентлар: Гафуров Махмуджон  Бакиевич, кимё фанлари доктори; Рахманбердиева Раъно Каримовна, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Plantago major L. ва P. lanceolata L. ўсимликларининг фенол бирикмалари ва уларнинг биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

P. major L., P. lanceolata L. ўсимлик турларидан 20 дан ортиқ бирикмалар, шу жумладан 7 та флавоноид ва 8 та гидролизланувчи таннинлар ажратиб олинган;

P. major L, ўсимлигидан иккита янги гидролизланувчи таннин -(гексагидроксидифеноил-1-(О-2-О-галлоил-β-D-глюкопиранозидо)-1-(О-β-D-ксилопиранозид)диэфири ва гексагидрокси-дифеноил-1-(О-β-D-глюко-пиранозидо)-2-(О-4-О-галлоил-β-D-глюкопиранозид) диэфири ажратиб олинган ва кимёвий тузилиши исботланган;

P. lanceolata L. ўсимлигидан битта янги таннин -2-О-бис-дигаллоил-4,6-валонеил-β-D-глюкоза ажратиб олинган ва унинг кимёвий тузилиши аниқланган;

ажратиб олинган моддалар яллиғланишга қарши ва гипогликемик фаолликларга эга эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Plantago major L. ва P. lanceolata L. ўсимликларининг фенол бирикмалари ва уларнинг биологик фаолликларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Plantago major L. ва P. lanceolata L. ўсимлик полифенолларининг аниқланган физик-кимёвий катталикларидан хориждаги импакт-фактори (JIF) юқори илмий журналларда ўсимликни кимёвий таркибини идентификация қилиш ҳамда кимёвий тузилишини аниқлашда фойдаланилган (BioMed Research International, 2015, V. 2015, ResearchGate, IF 2.17; Brazilian Journal of Botany, 2017, V. 40, ResearchGate, IF 0.79; Annals of  Warsaw University of Life Sciences - SGGW Land Reclamation, 2015, №36, ResearchGate, IF 0.58 ва бошқалар). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўсимликларнинг кимёвий таркиби ва биологик фаолликларини тавсифлаш имконини берган;

ўсимликлардан ажратиб олинган фенол бирикмалари ФА-А11-Т057 рақамли «Табиий ва синтетик биологик фаол моддаларни юқори самарали скрининг марказини ташкил этиш» лойиҳасида in vitro шароитда биологик фаол моддаларнинг антигипоксант таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 29 ноябрдаги ФТК-02-11/1210-сон маълумотномаси). Натижада биологик фаол моддаларни комплекс скрининг қилиш асосида потенциал фармакологик фаолликка эга агентларни аниқлаш ва тавсифлашни таъминловчи тест–системани ишлаб чиқиш имконини берган;

ўсимликлардан ажратиб олинган  полифенол бирикмаларнинг кимёвий тузилиши бўйича олинган натижалари Хитой Фанлар академиясининг Шинжон физика ва кимё техника интитутида эътироф этилган ва полифенол бирикмаларнинг тузилишини аниқлашда фойдаланилган (Xinjing Engineering Center for Ethnomedicice of Xinjing Technical Institute of  Physics and Chemistry of CAS институтининг 2018 йил 25 июндаги маълумотномаси). Натижада полифенол бирикмаларнинг физик-кимёвий катталиклари уларнинг кимёвий тузилишини аниқлаш имконини берган.