OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хашаев Муслим Мусагитовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 iyun 2018

Хашаев Муслим Мусагитовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хашаев Муслим Мусагитовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «AIIIBV кенг зонали яримўтказгичларда бўш жой ва киритмаларнинг ўз ҳолича шаклланиш жараёнларининг ривожланиш механизми», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/FM41.

Илмий раҳбар: Лейдерман Ада Юльевна, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Физика-техника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, DSc.30.05.2018.FM/T.34.01.

Расмий оппонентлар: Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Арипов Хайрулла Кабулович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: AIIIBV турдаги яримўтказгичларда эркин вакансия ва киритмаларнинг ўз ҳолича шаклланиш жараёнларининг ривожланиш механизми ҳамда улар асосида яратилган тузилмалардаги инжекция ҳодисаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

n-тип ўтказувчанликка эга бўлган АIIIBVтипдаги яримўтказгичлардаги номувозанат ток ташувчиларнинг саёз донор ва бўш жой типидаги икки сатҳли мураккаб рекомбинация комплекслари орқали содир бўладиган рекомбинацияси тезлиги ҳисоблаб топилган;

n-тип ўтказувчанликка эга бўлган АIIIBVтипдаги яримўтказгичлардаги номувозанат ток ташувчиларнинг яшаш вақти оддий рекомбинация марказлари, эркин бўш жойлари, саёз донор ва бўш жой типидаги комплекслар орқали кечадиган рекомбинация жараёнларида қўзғатиш даражасига боғлиқ ҳолда ортиши аниқланган; 

бир жинсли n-тип ўтказувчанликка эга бўлган AIIIBV типдаги яримўтказгичларда бир жинсли қиздириш таъсирида синергетик ток ва кучланиш юзага келишига олиб келувчи бўш жойларнинг ва саёз сатҳли донорларнинг ўз ҳолича шаклланиши назарий жиҳатдан башорат қилинган ҳамда GaAs<Te>, GaAs<Sn>, InP<Te>, InSb<Te> яримўтказгичларда тажрибада тасдиқланган;

рекомбинация марказлари даврий жойлашган яримўтказгичларда ток характеристикаларини ҳисоблашда диффузион-дрейфли ва инжекцияли-диффузия режимларида ҳосил бўлувчи даврий қўшимчаларни хисобга олиш кераклиги кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

AIIIBV кенг зонали яримўтказгичларда бўш жой ва киришмаларнинг ўз ҳолича шаклланиш жараёнларининг ривожланиш механизми асосида:

синергетик ток ва кучланишлар ҳосил бўлишига олиб келувчи саёз донор ва бўш жой комплексларининг бир жинсли қиздириш таъсирида ажралиши ва кейинги ўз ҳолича тартибли тузилишининг ишлаб чиқилган модели Ф-2-37 рақамли «Яримўтказгичларда нуқсонлар ҳосил бўлишининг лазерли индуцирланган ночизиқли жараёнларининг хусусиятлари» (2012-2016 й.й.) фундаментал лойиҳасида инжекцияли фотоқабуллагичлар ва фотодиодларни назорат қилишнинг ва эксплуатация вақтида ишончлилигини башорат қилишнинг тезкор услубини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 22 декабрдаги ФТА-02-11/1345-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш яримўтказгичларда нуқсонларнинг содир бўлиш жараёнида иссиқлик ва лазерли индуцирлаш таъсирларининг бир хил эканлигини очиб беришга имкон берган; 

p-n-тузилмаларда ток ўтиш жараёнларига рекомбинация марказлари концентра-цияси ўзгаришининг таъсири «FOTON» акциядорлик жамиятида яримўтказгичли кристаллар ва яримўтказгичли асбоблар ишлаб чиқаришда қўлланилган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2018 йил 4 майдаги 02-1035-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўллашланиши инжекцияли-диффузия ва диффузияли-дрейф режимларида ишловчи p-n-тузилмаларнинг ток характеристкаларини яхшилаш имконини берган.