OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рахманов Анваржон Тожибоевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
28 iyun 2018

Рахманов Анваржон Тожибоевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рахманов Анваржон Тожибоевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дисперс муҳитлар параметрларини назорат қилиш учун зондли яримўтказгич ўзгарткичини ишлаб чиқиш ва уни тайёрлаш технологияси», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/ Т144.

Илмий маслаҳатчи: Эгамбердиев Бахром Эгамбердиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети, Dsc.28.02.2018.FM/T.03.05.

Расмий оппонентлар: Рахматов Ахмад Зайнидинович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдукадиров Мухиддин, техника фанлари доктори, профессор; Тагаев Марат Боймуратович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: зондли яримўтказгич наноўзгаргичлари асосида дисперс муҳит назорат тизимлари учун кўп функцияли ўлчаш қурилмаларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўрнатилган  ҳарорат градацияси асосида яримўтказгич структурасига киришма атомларини киритишнинг эффектив усули ишлаб чиқилган;

зондли яримўтказгич ўзгартгичларнинг конструктив элементларини ҳисобга олган ҳолда статик ва аниқлик характеристикаларини таҳлил қилишга имкон берадиган зондли яримўтказгич наноўзгарткичларни статик ва динамик характеристикалари ишлаб чиқилган;

зондли яримўтказгич ўзгартгичларнинг ўлчаш хатоликларини синфлаш имкониятини берадиган ва уларни таъсирини баҳолай оладиган алгоритм моделлари ишлаб чиқилган;

зондли яримўтказгич ўзгарткичларни қуришнинг асосий принциплпри  ва математик моделларини яратилган;

яримўтказгич юзасида нанокластерларни бир жинсли тақсимланиш принциплари ва уларнинг ўлчамлари, таркибини бошқариш ишлаб чиқилган;

зондли яримўтказгич ўзгартгичларнинг сезгирлиги ва статик характеристикасининг тўғри чизиқлилиги мезонлари бўйича параметрик лойиҳалаш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган; 

дисперс муҳитлар параметрларини назорат қилиш учун зондли яримўтказгич ўзгартгичлар асосида микропроцессорли қурилма яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

зондли яримўтказгич наноўзгаргичлари асосида дисперс муҳит назорат тизимлари учун кўп функцияли ўлчаш қурилмаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

яримўтказгичли наноўзгартгичлар асосида кўп функцияли ўлчаш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк Агентлигининг ихтирога патенти олинган («Толали материаллар ва дисперс муҳит температураси ва намлигини ўлчаш қурилмаси» №IАР 05156  2016 й.). Ишлаб чиқилган зондли яримўтказгич наноўтказгичлари асосида кўп функцияли ўлчаш қурилмаси толали материаллар ва дисперс муҳит ҳарорати ва намлигини ўлчаш имконини берган;

яримўтказгичли наноўтказгичлар асосида кўп функцияли ўлчаш қурилмаси дон сақлаш иншоатларда буғдой маҳсулотларини ҳарорати ва намлигини назорат қилиш учун жорий қилинган («GALLA-ALTEG» очиқ аксиядорлик жамиятининг 2016 йил 4 майдаги 02/640-сонли маълумотномаси). Ишланмани жорий қилиш дон маҳсулотлари сақлашнинг стабил шароитларини таъминлаш эвазига уларнинг сифатини сақлаб қолиш ва исроф бўлмаслиги имконини яратган;

яримўтказгичли наноўтказгичлар асосида кўп функцияли ўлчаш қурилмаси технологик қайта ишлашда яримўтказгичли мураккаб структурали эритмаларни тайёрлашда қўлланилган  («OZELTEXSANOAT» аксиядорлик компаниясининг 2016 йил 4 майдаги 02-662-сонли маълумотномаси). Ишланмани жорий қилиш электрон ўлчаш асбобларининг элементларини танлаш вақтини икки баробар қисқартириш имконини берган.