OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Утениязова Айсара Бегмуратовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
28 iyun 2018

Утениязова Айсара Бегмуратовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Утениязова Айсара Бегмуратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «MeFX (Me-Sr,Ba; X-Cl,I) кристалларида радиацион ҳодисалар», 01.04.07–Конденсирланган ҳолат физикаси  (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/FM119.

Илмий раҳбар: Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.

Расмий оппонентлар: Ибрагимова Эльвира Мемитовна, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Рамозонов Асрор Ҳамроевич, физика-математика фанлари номзоди.

 Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: легирланмаган ҳамда Eu, Ce, W ва Tl кириндилари билан легирланган МeFХ (Me-Sr, Ba; X-Cl, I) тоифадаги кристалларни ионлаштирувчи нурлар билан нурлантириш жараёнида кечадиган радиация билан уйғотилган ҳодисаларнинг жумладан, хусусий ва киритма радиациявий нуқсонларнинг ҳосил бўлиш, тўпланиш ва бир-бирларига айланиш қонуниятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

BaFI кристаллари учун биринчи марта максимуми 300–340 нмда бўлган рекомбинациявий люминесценция (Vk+e-) кўринишидаги автолокаллашган экситонлар (АЛЭ) билан боғлиқлиги исботланган ва АЛЭларнинг ҳаракатчанлик активация энергияси аниқланган;

SrFCl ва BaFI кристалларини ионлаштирувчи гамма нурлар билан нурлантирганда радиацион нуқсонларнинг ҳосил бўлиши, уларнинг доза ортиб бориши билан икки босқичда амалга оширилиши аниқланган;

BaFIва SrFClкристалларида γ–нурлари билан нурлантириш жараёнида ҳосил бўладиган α(F-)-, α(Х-)-, F(F-)-, F(Х-)-, Fio-, Хio- типидаги нуқсон марказлари ютилиш полосаларининг табиати идентификация қилинган;

MeFX тоифасидаги кристаллар учун кристалл ячейкалари параметрларининг катталашуви билан уларнинг радиация таъсирига турғунлиги камайиб бориши аниқланган;

спектроскопик тадқиқотлар ёрдамида активаторларнинг MeFX кристаллари структурасига фақат биргина кристаллографик ҳолатда кириши, бунда Eu ионлари икки валентли ҳолатда, Се кириндилари эса уч валентли ҳолатда кириши кўрсатилган;

BaFI кристалл тизимига Tl кириндиси киритилганда оптик ютилиш спектрида Tl2+ ионларининг ютиши билан боғлиқ бўлган 210, 240 и 290 нм максимумларида жойлашган полосалар вужудга келиши аниқланган;

легирланган MeFX тоифасидаги кристаллар учун электромагнит нурлар (гамма ва рентген нурлари) ҳамда зарядланган заррачалар (электронлар) таъсирида хусусий структуравий нуқсонлар ва активатор марказларида уйғотиладиган рекомбинациявий люминесценцияларнинг механизмлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

MeFX (Me-Sr,Ba; X-Cl,I) кристалларида кечадиган радиацион жараёнларни аниқлаш асосида:

SrFCl ва BaFI кристалларида радиациявий нуқсонлар ҳосил бўлишининг икки босқичда амалга оширилиши, бунда биринчи босқич кристаллар структурасида мавжуд бўлган нуқсонларда заряд қамраб олиниши билан иккинчи босқич эса автолокаллашган экситонларнинг нурланишсиз емирилиши натижасида янги радиациявий нуқсонлар ҳосил бўлиши билан боғлиқлиги ОТ-Ф2-081 рақамли «Таркибида киришма-нуқсонли ассоциатлар бўлган кремний монокристалларидаги нуқсонларнинг ҳосил бўлиш қонуниятларини ва яримўтказгич-диэлекирик беркитилган бўлиниш чегарасида ҳосил бўладиган динамик жараёнларни ўрганиш» (2007-2011) фундаментал лойиҳасида назарий ва амалий натижаларни тавсифлашда қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 89-03-2223-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши  кремнийли яримўтказгич структураларда нуқсонлар ҳосил бўлиши механизмларини аниқлаш имконини берган;

ВаFCl ва BaFI кристалларида автолокаллашган экситонларнинг активация энергиясини ҳисоблаш усули ОТ-Ф2-081 рақамли «Таркибида киришма-нуқсонли ассоциатлар бўлган кремний монокристалларидаги нуқсонларнинг ҳосил бўлиш қонуниятларини ва яримўтказгич-диэлекирик беркитилган бўлиниш чегарасида ҳосил бўладиган динамик жараёнларни ўрганиш» (2007-2011) фундаментал лойиҳасида кремнийли структуралардаги радиацион нуқсонларниниг термик куйдириш жараёнидаги активация энергиясини ҳисоблаш учун татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 89-03-2223-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши яримўтказгичли кристаллардаги радиацион нуқсонларнинг бир-бирига айланиши ва радиация таъсирида рўй берадиган фотоэлектрик ҳодисаларни ўрганиш имконини берган.