OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Надирбеков Махмуджон Сулаймановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
28 iyun 2018

Надирбеков Махмуджон Сулаймановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Надирбеков Махмуджон Сулаймановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лантанид ва актинид ядроларнинг уйғонган коллектив ҳолатларининг хусусиятлари ва уларнинг шаклини ўзгариш динамикаси», 01.04.08–Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/FM34.

Илмий маслаҳатчи: Ярмухамедов Рахим, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.

Расмий оппонентлар: Муминов Толиб Мусаевич, физика-математика фанлари  доктори, профессор, академик; Адамян Гурген Григорьевич, физика-математика фанлари  доктори; Бекмирзаев Рахматулла Нурмуродович,  физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Физика-техника институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бир хил ва ўзгарувчан жуфтликдаги коллектив уйғониш спектрининг хусусиятларини ҳамда оғир жуфт-жуфт ядроларнинг айланма полоса энергетик спектридаги зигзаг кўринишидаги шохланишини аниқлаш ва ноадиабатик коллектив моделини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

трансуран 242,244Pu, 248Cm ва 252,254No ядроларининг уйғонган ҳолатларининг β- ва γ-полосалардаги энергетик сатҳлари башорат қилинган ва барқарор деформацияли ядролар актинидлар соҳасида лантанидлар соҳасига нисбатан кўплиги кўрсатилган;

уйғонган ҳолатларининг қуйи энергетик сатҳларининг бузилиши топилган ва 166Yb, 168Hf, 232Th, 236U ядроларнинг энергетик сатҳлари коллектив динамиканинг “тартибсиз” қисмида, қолган ядролар эса “баркарор” қисмида жойлашуви кўрсатилган;

 152,154Sm, 154Gd, 156,158Dy, 162Er, 170Hf, 232,234U ядроларнинг коллектив уйғонган ҳолатларининг энергетик спектрига кўндаланг сирт тебранишларининг ҳиссаси баҳоланган;

жуфт-жуфт лантанид 150Sm, 154,156,158Gd, 156Dy, 162,164Er ва актинид 224Ra, 228Th, 232,234,236,238U, 240Pu ядроларнинг ўзгарувчан жуфтликдаги энергетик спектрини тавсифлашда квадрупол-октупол кўринишидаги сирт тебранишларини ҳисобга олишнинг муҳимлиги кўрсатилган;

квадрупол ва октупол деформацияларнинг динамикасига келтирилган Е1- ва E2-ўтишларнинг сезгирлиги топилган;

квадрупол ва октупол деформацияланувчи 228,230,232Th, 230,232,234,238 U, 240Pu ядроларнинг коллектив спектрининг шаклланишида аксиал ва ноаксиал эркинлик даражаларининг таъсири аниқланган;

 150Sm, 154,156,158Gd, 156Dy, 162,164Er, 228,230,232Th, 230,232,234,238 U, 240Pu ядроларнинг айланма полосадаги энергетик спектрининг зигзаг кўринишида шохланишида буйлама ва кўндаланг шаклдаги коллектив ҳаракатларнинг ҳиссасини ҳисобга олишнинг муҳимлиги кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ядро шаклининг динамикаси ва лантанид, актинид ядроларнинг уйғонган коллектив ҳолатларининг хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:   

ноаксиал лантанид ва актинид ядроларнинг Е2-ўтишларининг келтирилган эҳтимолликларининг назарий натижалари 01-3-1114-2014/2018 рақамли «Ядровий реакциялар ва ядроларнинг шакли тузилиши» (2014–2018) фундаментал лойиҳасида  оғир ядроларнинг спектроскопик хусусиятларини тушунтиришда қўлланилган (Бирлашган ядро тадқиқотлари институтининг 2018 йил 24 апрелдаги маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши ўта оғир ядроларни синтез қилиш натижасида олинган айланувчан ядронинг яшаш вақтини баҳолаш имконини берган;

 ўзгарувчан жуфтликдаги лантанид ва актинид ядроларнинг коллектив ҳолатларининг энергетик сатҳлари ва уларнинг юқори спинлардаги шохланиши «Уйғонган атом ядроларини ва ядровий жараёнлар механизмини чегаравий реакцияларда ўрганиш»  (2013-2017) илмий тадқиқот лойиҳасида оғир ядроларнинг статик ва динамик спектроскопик хоссаларини тавсифлаш ва уларни тушунтириш учун қўлланилган (Украина Миллий Фанлар академияси Ядро тадқиқотлари институтининг 2018 йил 11 апрелдаги 1-17/265-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши трансуран ядроларнинг γ- ва β-полосалардаги энергетик сатҳларини ва улар орасидаги мультипол ўтишларнинг эҳтимолликларини экспериментал аниқлашда олинган натижаларни баҳолаш ва идентификациялаш имконини берган;

лантанид ва актинид жуфт-жуфт ядроларнинг уйғонган коллектив ҳолатлардаги шаклининг ноаксиаллиги оид олинган янги натижалар халқаро илмий журналларда (Journal of Physics G: Nuclear and Particle Physics, 2015; Chinese Physics C, 2017; Nuclear Data Sheets, 2015) оғир ва ўта оғир ядроларнинг боғланиш энергияларини аниқлаш учун фойдаланилган. Илмий натижаларининг қўлланилиши оғир ва ўта оғир ядроларнинг яшаш вақтини ва экспериментал спектроскопик маълумотларни баҳолаш имконини берган.