OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Курбонова Лолахон Абдулхадимовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
28 iyun 2018

Курбонова Лолахон Абдулхадимовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Курбонова Лолахон Абдулхадимовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Антропология ва элитология ўзаро муносабатларининг фалсафий‑методологик хусусиятлари», 09.00.01–Онтология, гносеология ва мантиқ, (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Fа124.

Илмий маслаҳатчи: Шермухамедова Нигинахон Арслоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.

Расмий оппонентлар: Туленова Карима Жондоровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори; Рўзиева Рухсора Ходиевна, фалсафа фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: инсоннинг ижтимоийлашуви жараёнида баркамолликнинг элитар онгдаги ифодаси, элита, элитология, элитаризмнинг ўзаро алоқаси ва фарқи.

II.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инсон табиатидаги индивидуаллашув ва элитарлашув жараёнининг физик, кимёвий, биологик ва нейропсихологик хоссалар билан  боғлиқлиги онто‑гносеологик таҳлиллар асосида фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 

инсон капитали – маънавий, маданий тарбия ва  таълим жараёнида тўпланиши, бугун таълимга сафрланган сармоялар, келажакда ўз билимларини шахсий эҳтиёжлари ва жамият ривожи учун йўналтиришга қодир бўлган  баркамол инсонни шакллантириш  омили эканлиги илмий асосланган;

элитар маданият ва элитар таълимни такомиллаштириш, глобал таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини ошириш учун педагогик элитани тарбиялашнинг зарурати, тараққиётнинг янги босқичида хусусий таълим тизимини ташкил этишнинг объектив ва субъектив имкониятлари  асосланган;

антропология ва элитология тарихий жиҳатларининг аналогияси асосида  онг элитологиясининг индивидуал характери ва миллий руҳи, ёшлар интеллектул элитаси ижодий имкониятларининг эпистемологик мезони эканлиги  фалсафий асосланган;

сиёсий менталитет ва ижтимоий жараёнлар диалектикасининг таҳлили асосида антропо‑элитологик категориялар (элита, лидер, даҳо, элитаризм, эголитаризм)нинг комил инсон ғояси билан мутаносиблигини таъминлашнинг зарурати очиб берилган.

V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Антропология ва элитология ўзаро муносабатларининг фалсафий‑методологик  хусусиятлари таҳлили бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

фалсафий антропологиянинг ўзагини инсон ташкил этиши, ички механик харакат, иссиқлик ва электр энергияси, физик‑кимёвий ва табиий қонуниятлар инсоннинг антропологик моҳияти эканлигига доир масалалар “Инсон фалсафаси” дарслигининг биринчи қисми “Инсон мавжудлигининг табиий ва ижтимоий асослари” мавзусини тайёрлашда, шунингдек, инсон капитали – маънавий, маданий тарбия ва  таълим жараёнида тўпланиши, бугун таълимга сафрланган сармоялар, келажакда ўз билимларини шахсий эҳтиёжлари ва жамият ривожи учун йўналтиришга қодир бўлган  баркамол инсонни шакллантириш  омили эканлиги билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар дарсликнинг учинчи қисми “Цивилизациялар ўзгариши даврида инсон” мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 март 89‑03‑942-сон маълумотномаси.) Илгари сурилган таклиф ва тавсиялар натижасида фалсафага оид фанларни ривожлантириш ҳамда ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилган;

элитар маданият ва элитар таълимни такомиллаштириш, глобал таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини ошириш учун педагогик элитани тарбиялашнинг зарурати, тараққиётнинг янги босқичида хусусий таълим тизимини ташкил этишнинг объектив ва субъектив имкониятлари  тўғрисидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида олиб борилган Ф1 – 067-Ф1‑089  рақамли “Давлат ҳокимияти ва бошқарувни демократлаштиришнинг назарий–методологик масалалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада, бошқарув кадрларини тайёрлашга лаёқатли бўлган педагогик элитани тарбиялаш бўйича илгари сурилган ғояларни амалиётга татбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 10 мартдаги ФТК 0313/269-сон маълумотномаси). Илгари сурилган таклиф ва тавсиялар бошқарувни демократлаштиришнинг назарий ҳамда амалий жиҳатларини такомиллаштириш имконини берган;

антропология ва элитология тарихий жиҳатларининг аналогияси асосида  онг элитологиясининг индивидуал характери ва миллий руҳи, ёшлар интеллектул элитаси ижодий имкониятларининг эпистемологик мезони эканлигига доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017 йил  иш режаси 32‑банди “Маънавий қадриятлар урф‑одатларимиз ҳамда миллий тарбиямиз анъаналарини кенг тарғиб қилиш”, 5‑банди “Мафкуравий иммунитет” туркумида аҳоли ўртасида ватанга садоқат, миллий ўзликни англаш фазилатларини шакллантириш юзасидан ташкил этилган семинар-тренингларда тарғибот материали сифатида амалиётда қўлланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017 йил 28 ноябрдаги 02/03–1162-сон маълумотномаси). Марказ томонидан олиб борилган маънавий ‑ маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги тарғиботларда фойдаланилган таклиф ва тавсиялар аҳолининг турли ижтимоий қатлам вакиллари, айниқса, ёшларда “Лидерлик” муаммосининг салбий талқини эвазига содир бўлаётган нохуш ҳолатларни олдини олиш, урф-одат ва миллий тарбия анъаналарини тарғиб қилиш, мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантиришга хизмат қилди;

сиёсий менталитет ва ижтимоий жараёнлар диалектикасининг таҳлили асосида антропо‑элитологик категориялар (элита, лидер, даҳо, элитаризм, эголитаризм)нинг комил инсон ғояси билан мутаносиблигини таъминлашнинг заруратига доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага”, “Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори”, “Дурдона” мавзуларда ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотларда ҳамда аҳолининг маънавий маданиятини янада юксалтиришга қаратилган амалий фаолиятда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Либерел демократик партиясининг 2018 йил 17 январдаги 01‑27/42-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар жамиятни ислоҳ этиш, модернизациялаш жараёнида миллий ва диний қадриятларни ривожлантириш, миллий давлатчилик тарихини тадқиқ этиш, жамият аъзоларининг ижтимоий‑сиёсий фаоллигини ошириш имконини берган;

 ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, эгалланган билим эвазига уларнинг элитарлашувига оид  таклифлардан “Ozbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонаси “Ахборот”, “Таҳлилнома” информацион таҳлилий кўрсатувларининг “Демократик ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда интеллектуал салоҳият, билим, маънавият ва маърифат каби қадриятларни ривожлантириш” (27 апрель 2015 йил “Ахборот” информацион кўрсатуви),  “Илмий-интеллектуал элитанинг ижтимоий ва профессионал масъулиятини ошириш, дунё интеллектуал элитаси ижодий ҳамкорлигига таяниш, глобал маконда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг илмий-стратегик йўналиши” (17 сентябрь 2016 йил “Ахборот” информацион кўрсатуви), “Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72‑сессиясида ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро конвенцияни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги (24 сентябр 2017 йил “Таҳлилнома”)  мавзулар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 8 ноябрдаги 05-15/4646-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ва тавсиялар инсоннинг яратувчанлик ва инсонпарварлик жиҳатларини ёритиш  имконини берган ва амалий тадбирларнинг юқори савияда ўтказилганлигига назарий асос бўлиб хизмат қилган.