OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Калханов Полатбек Жумабаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 iyun 2018

Калханов Полатбек Жумабаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Калханов Полатбек Жумабаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мураккаб тизимларни моделлаштиришда интервал-аналитик усуллар», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/FM172.

Илмий раҳбар: Юлдашев Зиявидин Хабибович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM.01.02

Расмий оппонентлар: Хўжаёров Бахтиёр, физика-математика фанлари доктори, профессор; Хўжаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: интервал анализ усуллари асосида экология ва ер ресурсларидан фойдаланишнинг математик моделларини такомиллаштириш ва амалий дастурлар пакетини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

экология ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг амалий масалаларини ечишда тебраниши чекланган амплитудали параметрлар катталиклари оралиғини рационал танлаш масаласи ечилган;

математик моделни синтез қилишда чекли тўпламдан моҳиятига кўра мос аниқмас параметрларни интервал шаклда танлаш самарадорлиги асосланган;

объектга йўналтирилган дастурлаш технологияси асосида синф кўринишида интервал алгоритмлар қурилган;

интервал қийматли функциялар асосида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш алгоритмлари ишлаб чиқилган ва мобил дастурий таъминот яратилган;

тегишлилик хоссаси асосида интервал ечимларнинг кенглиги баҳоланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мураккаб тизимларни моделлаштиришда интервал-аналитик усулларга оид олинган илмий натижалар асосида:

интервал қийматли функциялар асосида олинган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш алгоритмлари ва дастурий воситалари Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида экин турига кўра ер майдонларига табиий ресурсларни самарали тақсимлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармасининг 2018 йил 20 апрелдаги 316-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг электрон технологик харитасини яратиш имконини берган;

интервал анализга асосланган сонли ечиш алгоритми A-5-44 рақамли «Колмогоров-Фишер типидаги ночизиқли биологик популяция системаларини сонли моделлаштириш» амалий грант лойиҳасида Колмогоров-Фишер типидаги ночизиқли биологик популяция системаларининг сифат хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 2 майдаги 89-03-1649-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Колмогоров-Фишер типидаги ночизиқли биологик популяция масаласини сонли ечиш ва ечимларни визуаллаштириш имконини берган.