OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тангяриқов Нормурод Сайитовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Тангяриқов Нормурод Сайитовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тангяриқов Нормурод Сайитовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ацетиленнинг гидратация реакцияларига янги катализаторлар яратиш ва хоссаларини ўрганиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Т18.

Илмий маслаҳатчи: Туробжонов Садриддин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Сайфутдинов Рамзиддин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор; Махсумов Абдуҳамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

IIТадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида ацетилен ва пиридинли ҳосилаларини буғ фазада гидратациялаш учун янги таркибли катализаторлар ишлаб чиқариш ва технологияларни яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ацетилен ва унинг ҳосилаларини полифункционал катализаторлар иштирокида аминлаш ва гидратлаш жараёни учун оптимал шароитлар аниқланган;

кадмий, рух, никель ва темир тутувчи катализаторларнинг самарадорлиги аниқланган;

ацетальдегид, ацетон ва пиридинли асосларни бир босқичли усулда олиш мақсадида гетероцикллаш ва гидратлаш учун янги полифункционал каталитик системалар яратилган;

илк бор гидратациялаш ва гетероцикллашга кадмий, рух, темир, никель, хром ва алюминий металларининг гидроксифторидларининг таъсир кўрсатиши аниқланган;

яратилган янги полифункционал катализаторлар буғ фазали гидратлаш, ацетилен ва унинг ҳосилаларининг гетероциклланишида универсал катализатор эканлиги исботланган;

ацетиленни гидратланиш жараёни селективлиги асосан катализаторлар таркибидаги фаол компонентлар таркибига боғлиқлиги, бунда кадмий бирикмалари жараённи ацетальдегиднинг ҳосил бўлишига рухли бирикмалар эса ацетон ҳосил бўлиш томонига йўналтирилиши аниқланган;

ацетиленнинг буғ фазали гидратациясида ацетон структурасининг шаклланиш механизми аниқланган;

маҳаллий хомашёлар асосида газларни қайта ишлаш учун катализаторлар олиш ва ишлатиш технологиялари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ацетиленнинг гидратация реакцияларига янги катализаторлар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ацетиленни гидратациялаш учун техник-меъёрий ҳужжатлар – рух алюминий катализаторининг ишлаб чиқариш технологик регламенти «Ўзкимёсаноатлойиҳа» томонидан тасдиқланган («Навоийазот» АЖнинг  2018 йил 1 майдаги 4580-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида ацетиленни гидратациялаш учун катализаторлар олиш имконини берган;

ацетиленни гидратациялаш учун маҳаллий хомашёлар асосида катализаторлар олиш таркиби, яъни рухалюминий катализатори  «Навоийазот» АЖда амалиётгга жорий этилган («Навоийазот» АЖ нинг  2018 йил 1 майдаги 4580-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида ацетиленни гидратациялаш ва аминлаш учун янги таркибли катализаторлар олиш имконини берган;

ацетиленни гидратациялаш учун яратилган катализаторларни олиш технологияси «Навоиазот» АЖда амалиётга жорий этилган («Навоийазот» АЖнинг  2018 йил 1 майдаги 4580-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида ацетиленни гидратациялаш ацетальдегид ишлаб чиқариш цехи регламентига мос равишда ўтказилган ва янги катализаторлар олиш имконини берган;

ацетилен ва унинг ҳосилаларини моно- ва бифункционал катализаторлар иштирокида аминлаш ва гидратциялаш технологияси  «Навоиазот» АЖда амалиётга жорий этилган («Навоийазот» АЖнинг  2018 йил 1 майдаги 4580-сон маълумотномаси). Натижада бу катализаторларнинг барқарорлиги четдан келтириладаган кальций-кадмий-фосфат катализатори-никидан 1,5 марта юқори эканлиги аниқланган.