OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Эшбаев Эркин Абдухалимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Эшбаев Эркин Абдухалимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Эшбаев Эркин Абдухалимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Онасида преэклампсия ва эклампсия бўлган эрта неонатал даврида ўлган чақалоқлар юрагининг патоморфологик хусусиятлари», 14.00.15–Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib401.

Илмий раҳбар: Турсунов Ҳасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Мавлян-Ходжаев Равшан Шухратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Бахром Рахимбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадипреэклампсия билан касалланган оналардан туғилган чақалоқлар юрагида ривожланиши мумкин бўлган патологик жараёнларнинг морфологик ва морфометрик хусусиятларини очишни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

преэклампсия билан касалланган она организмининг болага таъсирида юрак чап қоринчасига нисбатан ўнг қоринча бўшлиғининг нисбий ҳажм коэффициенти ўзгарганлиги, яъни вазн-ҳажм нисбати меъёрга (1,28) нисбатан ошганлиги (1,82); миокарднинг нисбий зичлик коэффициенти меъёрга нисбатан (2,99) кескин тушиб кетганлиги (1,79); миокарднинг строма-паренхима нисбати коэффициенти меъёрга (56,2%) нисбатан кўтарилиб (64,7%) кетганлиги  исботланган;

преэклампсия билан касалланган она организмининг болага таъсирида ривожланган дистрофик, некробиотик, яллиғланишли ва дисрегенератор ўзгаришлар кўпроқ ўнг қоринча ва ўнг бўлмача эндокардида устун турганлиги, эндокард юзасида некроз ва тромб пайдо бўлганлиги, интимасида бириктирувчи тўқимали склероз ривожланиши исботланган;

миокард қон томирларнинг барчасида асосан базал мембранаси ва эластик толали қавати дезорганизацияга учраганлиги, микроциркулятор томирлар базал мембранаси мукоид ва фибриноид бўкишга учраб, атрофида шиш ва геморрагия ривожланган бўлса, артерия ва артериолаларнинг бу қатламларида томирни торайтирувчи гиалиноз ва склероз каби ўзгаришлар асосланган;

миокарднинг строма-томир тузилмаларидаги дезорганизацияли ўзгаришлар кардиомиоцитлар саркоплазмасининг шишига, бўкишига, миофибриллаларининг титилиши, фрагментацияланиши, гомогенланиши ва фиброзланишига айланиши ва морфогенетик ташхислаш тартиби исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Онасида преэклампсия ва эклампсия бўлган эрта неонатал даврида ўлган чақолоқлар юрагининг патоморфологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Она преэклампсиясида бола юрагидаги патоморфологик ўзгаришлар» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 апрелдаги 8н-р/87-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма онасида преэклампсия бўлган чақалоқлар юрагидаги патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва вақтида даволаш тартибини тизимли ташкиллаштириш имконини берган;

 онасида преэклампсия ва эклампсия бўлган эрта неонатал даврида ўлган чақалоқлар юрагининг патоморфологик хусусиятларини ва морфометрик кўрсаткичларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика патологик анатомия маркази ва Тошкент шахар патологоанатомик бюроси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 1 июндаги 8н-д/115-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши онасида преэклампсия ва эклампсия бўлган эрта неонатал даврида ўлган чақалоқлар юрагидаги патоморфологик ўзгаришлари, қон томирлар девори ва оралиқ бириктирувчи тўқимада дистрофия ва дезорганизация кўринишида бошланиб, сўнг бу жараёнларнинг кардиомиоцитлар, саркоплазмасига тарқалиши ва кардиомоидистрофия ривожланиши ва улардаги морфометрик кўрсаткичларнинг ўзгариши бу касалликни эрта ташхислаш, касалликни даволаш ва прогнозлашни, беморлар ҳаётини яхшилаш асоратлари сонини камайтириш имконини берган.