OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рустамов Бахтиёр Бойсариевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Рустамов Бахтиёр Бойсариевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рустамов Бахтиёр Бойсариевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Беморлар овқат сифатини қизил пальма мойидан фойдаланиш орқали яхшилаш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib602.

Илмий раҳбар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Хамракулова Муқаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори; Хасанова Мамура Икрамовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: беморлар овқат сифатини қизил пальма мойи «Premium Carotino»дан фойдаланиш орқали яхшилаш чора-тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор пальма меваси этидан тайёрланган рафинирланган «Premium Carotino» қизил пальма мойининг табиий соғломлаштирувчи хусусияти ҳамда озуқавий, биологик қиймати, кимиёвий таркиби илмий асосланган;

пальма дарахати мева мағизидан тайёрланган рафинирланган қизил пальма мойи «Premium Carotino»ни тиббий-биологик хавфсизлиги тажриба ҳайвонларида токсикологик жиҳатдан баҳоланган;

темир танқислик камқонлиги билан хасталанган беморлар учун мева этидан тайёрланган «Premium Carotino» қизил пальма мойи қўшилган миллий таомли даволаш парҳезини қўллаш орқали исботланган;

меъда ичак касалликлари билан оғриган беморлар касалликни даволаш ва профилактик комплексларга қизил пальма мойини қўшишнинг тизимли тартиби исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Беморлар овқат сифатини қизил пальма мойидан фойдаланиш орқали яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Қизил пальма мойидан овқатланишда фойдаланишнинг тиббий биологик асослаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 8н-д/128-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма пальма дарахати мева этидан тайёрланган «Premium Carotino» мойининг органолептик, физик-кимёвий ва тиббий биологик хавфсизлиги баҳолаш имконини берган.

 «Қизил пальма мойидан овқатланишда фойдаланишнинг тиббий биологик асослаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 8н/128-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма қизил пальма мойи «Premium Carotino»ни темир танқислик камқонлиги ва ошқозон ичак тизими касалликлари билан хасталанган беморларда касалликни даволаш ва хавф омилларини камайтириш имконини берган;

беморлар овқат сифатини қизил пальма мойидан фойдаланиш орқали яхшилашга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси диетология илмий амалий маркази клиник амалиётига, OOO «AFSUN MAYSA» акциодорлик жамиятининг ишлаб чиқариш фаолиятига, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Гигиена кафедраси ва Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 12 июндаги 8н-з/124-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши «Premium Carotino» табиий соғломлаштирувчи, рафинирланган қизил пальма мойининг токсикологик жиҳатдан хавфсиз, озуқавий ва биологик қийматини юқори таркибида токотриеноллар ўртача миқдори 675+72,1ни, бошқа ёғларда бу модда мутлақо бўлмаслиги ҳамда камқонлик билан хасталанган беморларда гемоглобин кўрсаткичи 10 г/л дан 15,8 г/лга ошганлиги,  касалликнинг клиник белгилари 25% камайганлиги ҳамда беморлар ҳаёт сифати яхшиланганлигини имконини яратган.