OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Омонова Умида Тулкиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Омонова Умида Тулкиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Омонова Умида Тулкиновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ҳудудларида зўрайиб борувчи Дюшен/Беккер мушак дистрофияларининг клиник, молекуляр-генетик аспектлари ва уларни ташхислашда янгича ёндашувлар», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Тib159.

Илмий маслаҳатчи: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Киличев Ибадулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турдикулова Шахлохон Уткуровна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Федерал давлат бюджет муассасасига қарашли И.П. Бехтеров номидаги Одам мияси илмий-тадқиқот институти (Россия федерацияси).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда зўрайиб борувчи Дюшен/Беккер мушак дистрофияларининг клиник-неврологик хусусиятлари ва молекуляр-генетик аспектларини баҳолаш ҳамда ЗБД/БМДни эрта ташхислаш ва олдини олиш учун тиббий-генетик маслаҳат стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат. 

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

зўрайиб борувчи Дюшен/Беккер мушак дистрофияли беморларда клиник, биокимёвий, параклиник ва молекуляр-генетик ўзгаришлар асосида ташхислашнинг комплекс ёндашув тизими асосланган;

мамлакатимиз ҳудудлари учун дистрофин гени мутацияси ва касалликнинг гетерозигота ташувчанлиги исботланган;

ҳудудларимиз учун дистрофин генининг дистал ва давомли мутациялари хослиги ҳамда Дюшен/Беккер мушак дистрофиясининг клиник-генетик корреляцион боғлиқлиги исботланган;

Ўзбекистонда Дюшен/Беккер мушак дистрофиясини олдини олиш тизими, тиббий-генетик маслаҳат ва пренатал ташхисотининг самарали механизми ишлаб чиқилган;

Дюшен/Беккер мушак дистрофияси билан оғриган бемор болаларда ҳаракат фаолияти ва ақлий қобилиятни яхшилаш мақсадида даволаш комплекси таркибида левокарнитин, кортексин ва мемантин гидрохлорид самарадорлиги исботланган.

VI. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

зўрайиб борувчи Дюшен/Беккер мушак дистрофияларининг клиник, молекуляр-генетик аспектлари ва уларни ташхислашда янгича ёндашувлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Дюшен/Беккер зўрайиб борувчи мушак дистрофияларини ташхислаш алгоритми» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 1 ноябрдаги 8н-м/165-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома зўрайиб борувчи Дюшен/Беккер мушак дистрофияларини ташхислаш тартиби тизимини ишлаб чиқиш имконини берган;

«Дюшен/Беккер хасталигида болаларда зўрайиб борувчи мушаклар дистрофиясининг ривожланиш даражасини ультрасонграфия усулида ташхислаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 8н-р/75-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Дюшен/Беккер хасталигида  болаларда зўрайиб борувчи мушаклар дистрофияси ривожланишини ультрасонография усулида эрта ташхислаш ҳамда қиёсий тасхислаш  имконини берган;

«Дюшен/Беккер хасталигида болалардаги зўрайиб борувчи мушаклар дистрофиясида ҳаракат ва интеллектуал фаолиятни метаболик  коррекциялаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 8н-р/76-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Дюшен/Беккер хасталигида  болаларда зўрайиб борувчи мушаклар дистрофиясидаги ҳаракат ва интеллектуал фаолиятни метаболик  коррекциялаш имконини берган;

Дюшен/Беккернинг зўрайиб борувчи мушаклар дистрофиясининг молекуляр-генетик аспектлари ва клиник-неврологик ўзига хослигини ўрганиш, касалликни олдини олиш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика  Она ва бола скрининги маркази, Кашқадарё, Самарқанд, Наманган вилоятлари Она ва бола скрининги марказлари, Тошкент вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 8н-д/75-сон маълумотномаси). Натижада зўрайиб борувчи Дюшен/Беккер мушак дистрофияларини ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш имконини берган.