OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алимухамедов Дилшод Шавкатовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Алимухамедов Дилшод Шавкатовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Алимухамедов Дилшод Шавкатовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамоат ва даволовчи овқатланиш учун ихтисослаштирилган маҳсулотларни тиббий биологик асослаш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Tib275.

Илмий маслаҳатчи: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулебаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Корё университети (Жанубий Корея).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жамоат ва даволовчи овқатланиш учун махсуслаштирилган маҳсулотларни тиббий-биологик асослашдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

соя оқсил изоляти билан бойитган янги пиширилган колбаса маҳсулотлари учун техник шартлар ва технологик йўриқномалар ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг органолептик, физикокимёвий ва биологик хусусиятлари асосланган;

қадоқланган «Бешбулоқ» суви ишлаб чиқилган ва сувнинг органолептик хусусиятлари ва микроэлемент таркибий кўрсаткичлари  исботланган;

соя уни ва соя оқсил изолятининг тиббий ва биологик хавфсизлигини токсикологик  дақиқотлар натижасида зарарсизлиги исботланган;

илк бор сурункали жигар касалликлари билан оғриган беморлар учун янги даволовчи овқатланиш рациони ишлаб чиқилган;

жигар сурункали касалликлари билан касалланган беморларда янги пиширилган сосиска ва колбаса маҳсулотлар, «Бешбулоқ» ичимлик  суви ва миллий таомлар киритилган янги даволаш парҳездан фойдаланиш самарадорлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жамоат ва даволовчи овқатланиш учун махсуслаштирилган маҳсулотларни тиббий-биологик асослаш бўйича олинган натижалари асосида:

пиширилган колбаса, сосиска ва сарделка маҳсулотларни ТИ 64-23937790, ярим дудланган колбасаларни ТИ 64-23937790 ишлаб чиқариш учун меъёрий-техник ҳужжатлар тасдиқланди. Мазкур ишлаб чиқарилган техник шарт аҳолининг овқатланишида фойдаланиш учун ушбу маҳсулотларни саноат ишлаб чиқаришига рухсат бериш имконини берган;

«Соя оқсил изолятининг тиббий биологик асослаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма мамлакатимизда танқислиги сезиларли даражада бўлган, гўшт хомашёсини тежашнинг аниқ чора-тадбирлари ҳисобланган соя оқсил изолятини комбинацияланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга жалб қилишни яхшилаш имконини берган;

«Янги оқсил маҳсулотларни даволовчи овқатланиш учун самарадорлигини тиббий биологик асослаш Соя оқсил изолятининг тиббий биологик асослаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма соя оқсил изоляти билан бойитилган колбаса ва сосиска маҳсулотларини даволовчи овқатланиш учун фойдаланиш самарадорлигини  баҳолаш имонини берган;

жамоат ва даволовчи овқатланиш учун ихтисослаштирилган маҳсулотларни тиббий биологик асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Республика давлат санитария эпидемиология назорати маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 12 июндаги 8н-з/126-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар сурункали жигар касалликлари билан касалланган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, касаллик асоратларини даволаш учун харажатларни камайтириш, шунингдек, инвазив ва дори воситаларнинг қўлланилишини камайтиради. Даволовчи овқатланиш тизимига янги оқсил маҳсулотларини киритиш бўйича қабул қилинган илмий натижалар ўн икки бармоқ ичак яраси, темир танқислиги камқонлиги, сурункали жигар касалликлари билан оғриган беморларни комплекс даволашни яхшилаш  имконини берган.