OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Нишанов Максуджон Шерматовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Нишанов Максуджон Шерматовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Нишанов Максуджон Шерматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мириззи синдроми диагностикаси ва хирургик тактикасининг хусусиятлари», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib318.

Илмий раҳбар: Назиров Феруз Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: А.В. Вишневский номидаги Хирургия институти федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Мириззи синдроми бўлган беморларни ташхислаш ва хирургик оптимал тактикани танлашнинг илмий асосланган тизимини яратиш орқали даволаш натижаларини яхшилаш шошилинч ва режали равишда касалхонага ётқизилган беморларда азигопортал ажратиш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўт-тош касаллиги билан касалланган барча беморлар орасида Мириззи синдроми тарқалиши бўйича статистик кўрсаткичларнинг хирургик аралашув тури ва вақтига боғлиқлиги (режали ва шошилинч, очиқ ва лапароскопик) аниқланган;

хирургик аралашув хусусиятлари, операциядан кейинги специфик ва носпецифик асоратлар ҳамда Мириззи синдромини даволаш натижаларига таъсир кўрсатувчи клиник-ташхислаш ва тактик-техник омиллар аниқланган;

Мириззи синдроми операция олди верификация сифатини ошириш мезонларини аниқлаш орқали турли текшириш усулларининг клиник-инструментал параллеллари ва ташхислаш самарадорлиги белгилаб берилган;

нур ташхисида юқори информатив усуллардан, босқичма-босқич хирургик тактика ва хирургик аралашувлар бажарилишида техник хусусиятлардан фойдаланишга асосланган Мириззи синдромида даволаш-ташхислаш тактикаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мириззи синдроми бўлган беморларнинг даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Мириззи синдроми билан беморларда даволаш-диагностика тактикасини стандартлаштириш» методик қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 8Н–д/56-сон маълумотномаси). Кўрсатилган тавсиялар асосида Мириззи синдроми бўлган беморларни даволаш операцияга қадар ушбу синдромни ташхислаш ҳамда даволаш тактикасини оптималлаштириш, операциядан кейинги асоратлар учрашини пасайтириш, ўт йўллари ятроген шикастлари хавфини камайтириш имконини берган;

юқори информатив нур ташхисидан фойдаланиш, умумий ўт йўли эндоскопик ва эндоваскуляр декомпрессиясини киритган ҳолда босқичли хирургик тактика ҳамда шикастланиш турини ҳисобга олган ҳолда хирургик аралашув вариантини танлашга асосланиб даволаш-ташхислаш тактикаси алгоритми тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 8Н–д/56-сон маълумотномаси). Мириззи синдроми билан беморлар диагностикаси ва даволаш алгоритмининг татбиқ этилиши операциядан кейинги асоратлар сонини камайтириш ва шу орқали қониқарсиз натижалар сонини қисқартириш имкоини берган;

тадқиқот ишида Мириззи синдроми бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қорақалқоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 8Н–д/56-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқот жараёнида олинган натижалар Мириззи синдромининг операцияга қадар верификациясини 39,1% дан 69,3% гача яхшилаш, операциядан кейинги специфик асоратлар миқдорини 39,1% дан 15,1% гача ҳамда ўлим ҳолатларини 7,2% дан 1,9% гача камайтириш имконини берган.