OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Таджибаев Мадаминжон Мирзажановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Таджибаев Мадаминжон Мирзажановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Таджибаев Мадаминжон Мирзажановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Fabaceae, Gentianaceae, Euphorbiaceae, Resedaceae ва Asteraceae туркум ўсимликларидан фенол ва азот сақловчи бирикмаларни ажратиб олиш ва идентификациялаш», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/К15.

Илмий маслаҳатчи: Ботиров Эркин Хожиакбарович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Вохидович, кимё фанлари доктори, профессор; Матчанов Алимжон Давлатбоевич, кимё фанлари доктори; Рамaзанов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

IIТадқиқотнинг мақсади: Марказий Осиё ҳудудида ўсувчи Fabaceae, Gentianaceae, Euphorbiaceae, Resedaceae ва Asteraceae туркумларига мансуб ўсимликлардан фенол ва азот сақловчи бирикмаларни ажратиб олиш ва идентификациялашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўрта Осиё флорасига мансуб 10 та ўсимлик туркумидан ажратиб олинган 57 та табиий бирикма тузилиши исботланган;

янги модда сифатида 5 та бирикмалар (лютеолин-3-β-D-глюкофуронозид, ксилоглюкозид гентиакохианин, эллаго кислотанинг 31-О-метил эфири, β- оксифенилэтиламин, лутеанин) аниқланган;

илк бор Gentiana algida ўтида, асосан 1, 3, 5, 8-тетрагидроксиксантон, Gentiana Karelinii ўти ер усти қисмидан эса 1,3,7,8-тетрагидроксиксантон ва мангиферин (1, 3, 6, 7-тетрагидрокси-2-С-β-D- глюкопиранозилксантон) бирикмалари мавжудлиги аниқланган;

Gentiana ўтитурлари қсантонларининг таркибий ўзига хосликлари қайд этилган турларнинг хемосистематикаси учун қўлланилиши мумкинлиги исботланган;

Reseda luteоla ўсимлиги алкалоидларнинг вегетатив даври, ўсимлик қисмларида йиғилиш динамикаси ва алкалоидлар суммасининг кўп йиғилиши ўсимликнинг шиддатли ўсиш даврига тўғри келиши аниқланган;

илк бор ўсимликларда β-нафтиламин ва бензоксазин бирикмалари аниқланган ва улар янги турдаги алкалоидлар эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Fabaceae, Gentianaceae, Euphorbiaceae, Resedaceae ва Asteraceae туркум ўсимликларидан фенол ва азот сақловчи бирикмаларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  

фенол ва азот сақловчи моддалар асосида ажратиб олинган бирикмаларнинг кимёвий тузилиши, спектрал таҳлил маълумотларидан 6 тадан ортиқ хориждаги импакт-фактори (JIF) юқори илмий журналларда бирикмаларнинг молекуляр тузилиши ва  фармакологияси учун фойдаланилган (Chemosphere, 2009, V.75, №3, IF3.79; Aguatic Toxicologiy, 2010, V.99, №3. IF 4.14; Planta Medica, 2014, N.80, №11.IF 0.08; Phycologia, 2015, V.54, №1.IF7.82; Dyes and Pigments, 2003,V.57, №3.IF3.473; Carbonhydrate research, 2008, V. 343, №17. IF 2.096; Journal of Separanion Science, 2008,V.31, №21. IF 2.56). Илмий натижаларнинг қўлланилиши фенол ва азот сақловчи бирикмаларнинг молекуляр тузилиши  ва фармакологик таъсирини тавсифлаш имконини берган;

ўсимликлардан ажратиб олинган 8 та алкалоид Американинг “Springer” нашриётида чоп этилган «Natural Compounds Alkaloids Plant Sources, Structure and Properties» алкалоидлар тўплами рўйхатига киритилган (Springer, www. Springer.com). Натижада чет эл универститет ва институтларида алкалоидлар бўйича маълумотлар сифатида фойдаланиш имконини берган;

Gentiana karelinii ўсимлик экстрактидаги мангиферин фенол бирикмасининг ичимлик сувини патоген микроорганизмлардан тозаловчи бактерицид фильтрловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Қамчиқ» довонидаги ҳарбий қароргоҳларининг сув тозалаш аппаратларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 36/3460-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий қароргоҳнинг (ҳқ №17 «Резаксой», ҳқ №19 «Қамчиқ туннель», ҳқ №21 «Қизилсой катта туннель», ҳқ №23 «Карпон охангаронсой», ҳқ №22 «Саридалисой», ҳқ №11 «Эртошсой») объектларида сувни тозалаш имконини берган;

Gentiana karelinii ўсимлигидан ажратиб олинган мангеферин фенол бирикмаси сувдаги патоген микроорганизмларга қарши антибактериал ва бактерицид хоссасини аниқлаш бўйича Давлат геология қўмитасининг «ГИДРОИНГЕО институти» давлат корхонаси намуна ер ости сувларида жорий қилинган (Давлат геология кўмитасининг 2018 йил 5 апрелдаги 04/06-сон маълумотномаси). Натижада сувни патоген микроорганизмлардан тозаловчи ўсимлик экстрактидаги мангиферин фенол бирикмасини бактерицит фильтрловчи материал сифатида фойдаланиш имконияти яратилган.