OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Қурбанназарова Раънохон Шараповнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Қурбанназарова Раънохон Шараповнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Қурбанназарова Раънохон Шараповнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳужайра ҳажм бошқарилиш тизимининг ион механизмларини тавсифлаш», 03.00.02–Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/В6.

Илмий маслаҳатчи: Сабиров Равшан Заирович, биология фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Арипов Тахир Фатихович, биология фанлари доктори, профессор, академик; Мирходжаев Улуғбек Закирович, биология фанлари доктори, профессор; Сыров Владимир Николаевич, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Иммунология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: гипоосмотик стресс шароитида тимус лимфоцитлари ҳужайра ҳажмининг бошқарилиш системасида ион механизмларини тавсифлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тимоцитлар ҳажми муҳитдаги натрий ионларининг концентрациясига номонотон боғлиқ эканлиги кўрсатилган, унинг Вант-Гофф қонунига бўйсунмаслиги ва [Na+]=40-60 мМ максимумга эгалиги самарадорли ҳужайра ҳажм бошқарилиш тизими мавжудлиги аниқланган;

ҳажми ортган тимоцитлар плазмалеммасида Cl анионлари учун икки типдаги транспорт йўли фаоллашиши аниқланган; улардан бири Gd3+ (макси-анион каналининг блакатори) ионига сезувчан, иккинчиси эса глибенкламид, флоретин ва нифлум кислота (ҳажмга-боғлиқ анион каналининг блакатори)ларга сезувчан эканлиги асосланган;

микролокал ўлчаш (пэтч-кламп) методининг whole-cell конфигурациясида тимоцитларнинг осмотик шишиши икки типдаги макроскопик токларнинг фаоллашувига олиб келиши исботланган;

тимоцитлар ва U937 моноцит ҳужайралари линиясида ҲБАКнинг K/Cl котранспорти системасининг ягона селектив ингибитори DIOAга сезилувчанлиги тавсифланган;

пэтч-кламп методи ёрдамида ҲБАК каналларининг ҳужайра ичидаги асосий антиоксидант–трипептид γ-глутамилцистеинилглицин (глутатион)нинг манфий зарядланган ионларини ўтказа олиши асосланган;

ҲБАК фаоллиги 5 хил сичқон ҳужайра культурари линияларида таққосланган; максимал фаолликка эга бўлган L929-TNF фибросаркома ҳужайраларида рандом мутагенездан сўнг ҲБАК фаоллиги кескин пасайган 12та клон идентификация қилинган;

тимоцит ҳажм бошқарилишини ўсимликлар флавоноид экстрактлари ёрдамида самарали пасайтирилиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тимус лимфоцитлари ҳужайра ҳажми бошқарилишининг янги механизми ва бу жараёндаги ион каналларининг ролини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Япония Физиология Миллий институти ва Киото тиббиёт университети томонидан тимоцитларнинг ҳужайра ҳажм бошқарилиш жараёнининг ион механизмлари аниқланганлиги эътироф этилган ҳамда ҳажмга-боғлиқ анион каналларини молекуляр табиатини аниқлашда фойдаланилган (Физиология Миллий институтининг 2017 йил 27 октябрдаги маълумотномаси, Япония). Натижаларнинг қўлланилиши лимфоцит ҳужайра ҳажми бошқарилишининг механизмларини тавсифлаш имконини берган;

Белосток университети томонидан  тимусдан олинган  лимфоцитларнинг ҳажм бошқарилиш жараёнидаги  ион каналларининг роли аниқланганлиги эътироф этилган (Белосток университетининг 2017 йил 25 октябрдаги маълумотномаси, Польша). Натижаларнинг қўлланилиши ион каналлари тимоцит ҳужайра физиологиясидаги иштирокини тавсифлаш имконини берган;

тимоцитларнинг ҳужайра ҳажм бошқарилиш жараёнида иштирок этадиган ҳажмга боғлиқ анион каналларининг ролини пэтч-кламп усулида таърифлашга оид олинган маълумотлар хориждаги импакт-фактори юқори илмий журналларда ион каналларнинг ҳужайравий жараёнларида иштирокини таҳлил қилишда фойдаланилган (PLOS ONE 2012, V. 7, ResearchGate, IF – 4.82; 2013, V. 8, ResearchGate, IF – 4.49; Pflugers Archiv-European Journal of Physiology 2014, V.466, ResearchGate, IF – 3.74). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ион каналлари ҳужайра физиологиясидаги иштирокини тавсифлаш имконини берган;

тимоцитларнинг ҳужайра ҳажм бошқарилиш жараёнининг ион механизмлари бўйича олинган маълумотлар хориждаги импакт-фактори юқори илмий журналларда ион каналларнинг ҳужайравий жараёнларида иштирокини таҳлил қилишда фойдаланилган (PLOS ONE 2016, V. 11, ResearchGate, IF – 3,54; International Journal of Molecular Sciences 2011, V.12, ResearchGate, IF – 3.44; Cellular Physiology and Biochemistry 2012, V.30; 2013, V.31 и V.32, ResearchGate, IF – 3.84; Brain Research 2015, V.1597, ResearchGate, IF – 3.01). Илмий натижаларнинг қўлланилиши апоптоз ва пролеферация жараёнидаги ион каналлари ва транспортерларнинг иштирокини тавсифлаш имконини берган;

тимоцитлардан глутатион чиқишида ҳажмга боғлиқ ташқи ўтказувчан анион токларининг роли бўйича олинган маълумотлар хориждаги импакт-фактори юқори илмий журналларда сигнал молекулаларнинг ҳужайравий жараёнлари иштирокини таҳлил қилишда фойдаланилган (Cellular Physiology and Biochemistry 2013, V.32, ResearchGate, IF – 4.18; Pflugers Archiv-European Journal of Physiology 2016, V.468, ResearchGate, IF – 3.33; Journal of General Physiology 2015, V.146, ResearchGate, IF – 1.51). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ион каналларининг ҳужайралараро сигналлаш жараёнларида иштирокини тавсифлаш имконини берган;

пэтч-кламп усулида турли ҳужайралардаги ҳужайра ҳажм бошқарилиш жараёнида иштирок этадиган ҳажмга боғлиқ анион каналларининг роли бўйича олинган маълумотлар хориждаги импакт-фактори юқори илмий журналларда ион каналларнинг молекуляр идентификация тадқиқотларида фойдаланилган: Current Drug Metabolism (2015, V.468, ResearchGate, IF – 2.74); Pflugers Archiv-European Journal of Physiology (2016, V.468, ResearchGate, IF – 3.33); Neurotoxicology (2014, V.41, ResearchGate, IF – 1.93). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, келиб чиқиши турлича бўлган ҳужайралар ҳажмининг бошқарилиш механизмини ўрганишга қаратилган фундаментал тадқиқотнинг янада кенгайишига ва чуқурлашишига имкон берган;

тимоцитлар ҳужайра ҳажми бошқарилиши бўйича олинган илмий натижалардан ФА-Ф5-Т084 рақамли «Митохондриялар ион транспорти ва метаболик жараёнлар биорегуляторларининг меъёр ва патологиядаги таъсирини тавсифлаш» илмий лойиҳасида ҳужайра ва органеллаларга биорегулятор моддаларнинг таъсир механизмларини аниқлашда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 20 ноябрдаги ФТА-02-11/1123-сон маълумотномаси). Натижада мегапораларнинг очилиши билан митохондрияларнинг шишиш механизмларини аниқлаш имконини берган;

ФА-А6-Т064 рақамли «Mesobuthus caucasicus Чаён заҳаридан BucaIT рекомбинант инсектотоксиннинг олиниш биотехнологиясини ишлаб чиқиш ва ҳайвон, рак ҳужайралари културасига таъсирини клиник олди синовларини ўтказиш» илмий лойиҳасида рекомбинант хлоротоксин фракцияларининг ҳужайра ҳажми бошқарилишига таъсири ва таъсир этиш механизмини ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 15 ноябрдаги 4/1255-2422-сон маълумотномаси). Натижада оқсил ва пептидларнинг анион транспортига таъсир механизмини тавсифлаш имконини  берган.