OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Худаяров Музаффар Бурхоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Худаяров Музаффар Бурхоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Худаяров Музаффар Бурхоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамоат бинолари энергетик самарадорлигини баҳолаш учун энергия истеъмоли мониторинги», 05.05.01–Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Т42.

Илмий маслаҳатчи: Салихов Темур Паттахович, техника  фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: «Илмий-техник марказ» МЧЖ.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар:  Камалов Толяган Сиражиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор; Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Qishloqenergoloyiha» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жамоат бинолари энергетик самарадорлигини баҳолаш учун уларнинг энергия истеъмолини тадқиқ этиш ва энергия истеъмоли мониторингининг илмий-услубий таъминоти, усуллари, алгоритмлари ва компьютер дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

йиллик циклда бажариладиган ва алоҳида бино ҳамда тизимли даражани ҳисобга олувчи бинолар энергия истеъмоли мониторингининг комплекс услубияти ишлаб чиқилган;

корреляцион ва регрессион таҳлил ёрдамида таъсир этувчи климатик факторлар ичидан энг катта таъсир этувчисини аниқлаш услуби ва у орқали жамоат бинолари энергия истеъмолини мониторинг қилиш ва солиштириш усуллари ишлаб чиқилган;

техноценозлар назарияси ва ранг таҳлили асосида турли жамоат биноларидан иборат тўпламда энергия истеъмоли юқори бўлган биноларни аниқлаш услуби ишлаб чиқилган;

тўпламнинг умумий энергия истеъмолини режалаштириш учун сунъий нейрон тармоқлар ва математик статистика усуллари асосида алоҳида бинолар энергия истеъмолининг прогноз қўрсаткичлари аниқланган ва кейинги йилдаги энергия истеъмолининг буюртма кўрсаткичлари асосланган;

тўпламнинг умумий энергия истеъмолини бошқариш учун кластер таҳлили асосида меъёрлаш усули ва компьютер дастури ишлаб чиқилган ва унинг ёрдамида жамоат бинолари энергия истеъмолини баҳоловчи йиллик меъёрлари асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жамоат бинолари энергетик самарадорлигини баҳолаш учун уларнинг энергия истеъмоли мониторинги бўйича олинган натижалар асосида:

энергетик текширувларни ўтказиш методологияси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура қурилиш қўмитаси томонидан бажарилган «Ўзбекистонда ижтимоий соҳа объектларининг энергетик самарадорлигини ошириш» лойиҳасида танлаб олинган Тошкент, Қашқадарё, Навоий, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Қорақолпоғистон Республикасида жойлашган бир ва икки қаватли олтита мактаб ва иккита қишлоқ врачлик пункти биноларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура қурилиш қўмитасининг 2017 йил 3 ноябрдаги 12125/11-03-сон маълумотномаси). Натижада биноларда сарфланадиган энергия истеъмолини ўртача 50%га (йилига 8 бино бўйича 1 414 732 кВт∙соатга) камайтириш имкони яратилган;

энергия истеъмолини мониторинг қилишда «Назорат ва Меъёрлаштириш» усули Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура қурилиш қўмитаси томонидан бажарилган «Ўзбекистонда ижтимоий соха объектларининг энергетик самарадорлигини ошириш» лойихасида танлаб олинган саккизта жамоат биносида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура қурилиш қўмитасининг 2017 йил 3 ноябрдаги 12125/11-03-сон маълумотномаси). Натижада биноларни иситиш тизимида ишлатиладиган ёқилғи сарфини 5–10%га камайтириш имкони яратилган;

энергия истеъмолини мониторинг қилишда бино иш режимини эътиборга олувчи усул Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура қурилиш қўмитаси томонидан бажарилган «Ўзбекистонда ижтимоий соҳа объектларининг энергетик самарадорлигини ошириш» лойиҳасида танлаб олинган саккизта жамоат биносида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура қурилиш қўмитасининг 2017 йил 3 ноябрдаги 12125/11-03-сон маълумотномаси). Натижада бинолардаги йиллик электр энергия истеъмолини 5–10%га камайтириш имкони яратилган;

энергия истеъмоли “муаммоли” бўлган объектларни аниқлаш, энергия истеъмолини башорат этиш ва йиллик меъёрларини аниқлаш усуллари ФА-А5-ФО52 рақамли «Ёқилғи-энергетика мажмуаси корхоналарида энергия тежалишини бошқаришнинг интеграллашган ахборот тизимини ишлаб чиқиш» грант лойиҳасида (2014-2017) тизим ичидаги энергия истеъмоли юқори бўлган объектларни аниқлашда, тизимдаги ҳар бир объектнинг кейинги йилдаги башорат кўрсаткичлари ва йиллик меъёрларини аниқлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 1 декабрдаги ФТА-02-11/1220-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши тизим ичига кирувчи энергия истеъмоли юқори бўлган объектларни ва улардаги энергия сарфи қанчага ортганлигини аниқлаш, ҳар бир объект энергия истеъмолини башоратлаш, йиллик меъёрларини аниқ баҳолаш имконини берган.