OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Элмонов Сирожиддин Мамадияровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Элмонов Сирожиддин Мамадияровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Элмонов Сирожиддин Мамадияровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жунни ўсимлик аралашмаларидан тозалаш машинасининг самарали конструкциясини ишлаб чиқиш ва ишчи параметрларини асослаш», 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т242.

Илмий раҳбар: Джураев Анвар, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Бахадиров Гайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Қулметов Мирполат, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жунни ўсимлик аралашмаларидан тозалаш машинасининг ресурстежамкор, самарали конструкциясини ишлаб чиқиш, ишчи органлари параметрлари ва ишлаш режимларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жунни ўсимлик аралашмаларидан тозалаш машинасининг ресурстежамкор, самарали конструкциялари, арра тишларидан жун тутамини ажратиб олиш барабани ва ўзгарувчан узатиш нисбатли тасмали узатмаларнинг конструкциялари ишлаб чиқилган;

тозалагич колосниклари тебраниши, силжиш қийматлари, қайишқоқлиги ва керакли масса қийматлари аниқланган;

арра тишларининг жун тутамини ажратиб олиш жараёни, таркибли эластик пластина тебраниш характеристикалари топилган, параметрлари ишлаб чиқилган;

тажрибавий тадқиқотлар асосида аррали цилиндр юкланишининг ўзгариш боғланишлари аниқланган, унинг ўзгаришига тасмали узатма таркибли шкиви қайишқоқ элемент бикрлигини таъсир даражаси ва боғланишлари аниқланган;

тўлиқ факторли тажрибавий тадқиқотлар асосида жунни ўсимлик аралашмаларидан самарали тозалашни таъминлайдиган машинанинг оптимал параметрлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жунни ўсимлик аралашмаларидан тозалаш машинасининг ресурстежамкор, самарали конструкциясини қўллаб жунни тозалаш самарасини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:

жунни ўсимлик аралашмаларидан тозалаш ускунаси, толали материалларни тозалагич ускунасига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел патентлари олинган («Жунни ўсимлик аралашмаларидан тозалаш ускунаси», №FAP 01015-2015 й.; «Толали материалларни тозалагич» №FAP 01077-2016 й.). Натижада жундан қийин ажралувчи ўсимлик аралашма-ларини осон ажратиш имконини берган;

тасмали узатма учун Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел патентлари олинган («Тасмали узатма», №FAP 00734-2012 й., №FAP 00813-2013 й.). Натижада тозалаш машинаси ишчи орган юритмалари юкланишларининг тебранишларини сўндириш ва тозалаш самарасини 7,2%га ошириш имконини берган;

тавия қилинган жунни ўсимлик аралашмаларидан тозалаш машинаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан Бухоро вилояти “O‘KTAM-KO” ва “KOMTES-PPOSH” МЧЖ корхоналарида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 8 майдаги ДМ-176-сон маълумотномаси). Натижада жунни ўсимлик аралашмаларидан тозалаш машинасининг ишлаб чиқариш синови натижаларига асосан жун толанинг механик шикастланиши 4,2%га, жун толасидан чиқиндиларни 8,5-10,5%гача камайтириш имконини берган.