OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ортиқов Ойбек Акбаралиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Ортиқов Ойбек Акбаралиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ортиқов Ойбек Акбаралиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муайян хусусиятли кийимбоп тўқималарни лойиҳалаш ва уларни ишлаб чиқариш технологияси», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T282.

Илмий раҳбар: Даминов Асқарали Давлатович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Хамраева Сановар Атоевна, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Ғулам Набиджанович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: муайян гигиеник хусусиятли тўқималарни лойиҳалаш усулини ишлаб чиқиш ва тўқув дастгоҳларида танда ипи таранглигини муқобиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тўқув дастгоҳида гигиеник хусусиятли кийимбоп тўқималар ишлаб чиқаришнинг муқобил технологик параметрлари ишлаб чиқилган;

тўқима ўрилиши раппорти доирасида иплар ўтишлар сони ҳисобига ҳар бир ип қисқаришини аниқлаш боғланишлари ишлаб чиқилган;

берилган ғоваклигини инобатга олган ҳолда кийимбоп тўқималарнинг тузилиш параметр кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;

кийимбоп тўқималарни ишлаб чиқаришда тўқимани эни бўйича танда иплари тахтлаш таранглигининг ўзгариш боғланишлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тўқув машиналарида янги тузилишдаги муайян хусусиятли кийимбоп тўқималар олишни такомиллаштириш ва ресурстежамкор технологияларни яратиш бўйича олинган натижалар асосида:

муайян хусусиятли кийимбоп тўқималарни ишлаб чиқаришнинг муқобил технологик параметрлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимига, хусусан «Rixsitilla gazmol servis» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 4 майдаги ФЖ-14-3435-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида кийимбоп тўқималарни ишлаб чиқаришдаги ипларни узилиш сонини камайтириш ва дастгоҳ унумдорлигини 4,3% оширишга имконият яратган;

муайян ғоваклик ва ҳаво ўтказувчанликка эга кийимбоп тўқималарни лойиҳалаш усули, янги кийимбоп тўқималар олиш технологияси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимига, хусусан “Rixsitilla gazmol servis” МЧЖ корхонасида амалиётга тадбиқ этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 4 майдаги ФЖ-14-3435-сон маълумотномаси). Натижада тўқувчилик ишлаб чиқариш корхонасида тўқувчининг фойдали вақт коэффициентини 3,2% оширишга имкон яратилган;

кийимбоп тўқималарни ишлаб чиқаришда тўқув дастгоҳида такомиллаштирилган танда ростлагичи орқали тахтлаш эни бўйича танда иплар таранглигини муқобиллаштириш усули «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимига, хусусан «Оrif textile» МЧЖ корхонасига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 4 майдаги ФЖ-14-3435-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган кийимбоп тўқималарни эксплуатацион хусусиятларини яхшилашга ва юқори сифатга эришиш имконияти яратилган.