OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Беҳбудов Шавкат Ҳусеновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Беҳбудов Шавкат Ҳусеновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Беҳбудов Шавкат Ҳусеновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ипли бирикмаларнинг мустаҳкамлигини оширувчи полимер композит қоплаш қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш», 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т361.

Илмий раҳбар: Рахмонов Хайридин Қодирович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Шин Илларион Георгиевич, техника фанлари доктори; Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: матоларни тикилган чокларини ва четларини полимер композити билан қоплаб, мустаҳкамлигини ошириш қурилмасини ишлаб чиқиш ва ишчи органлари параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

чоклар мустаҳкамлигини ошириш ва матолар четини титилишдан чеклаш учун полимер композицияси билан қоплаш қурилмасининг самарали конструкцияси яратилган;

қурилманинг таркибли роликлар механизми бўлган машина агрегатининг динамика масаласини ечиш асосида машина агрегат валларининг ҳаракат режимлари ва параметрларининг ўзгариш боғланишлари олинган;

қурилма таркибий ролиги резинанинг втулкаси бикрлиги ва тикув машинаси бош вали айланиш частотасининг ўзгаришига қараб, роликка тушаётган юкланишнинг ўзгаришини ифодаловчи боғланишлар ишлаб чиқилган;

тўлиқ омилли тажрибалар асосида тикилаётган материаллар чокларига ҳамда четларига керакли полимер композициясини қоплашни таъминлайдиган параметрларнинг рационал қийматлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тикилган материаллар чокларининг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида полимер композициясини қоплаш қурилмаси конструкциясини ишлаб чиқиш натижалари асосида:

тикилаётган кийим деталлари чоклари ва четларини мустаҳкамлигини оширувчи қурилмасига Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Тикилаётган кийим деталларига полимер композицияни суртиш қурилмаси», №IAP 05559-2018 й.). Натижада тикилаётган материаллар чокларининг мустаҳкамлиги ортиши имкони яратилган;

тикилаётган мато чокларининг мустаҳкамлигини оширувчи қурилмасига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Тикилаётган кийим деталларига полимер композицияни суртиш қурилмаси», №FAP 00917-2014 й.). Натижада материаллар чокларига полимер композиция қоплаш сарфини: узилиш юкланиши адрас материали учун 5%гача, атлас материали учун 8÷10%гача, шойи газламаси учун 150÷180%га ошириш имконини берган;

тикилган материаллар чокларининг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида полимер композициясини қоплаш қурилмаси конструкцияси «Ўзтўқимачиликсаноат» тизимидаги корхоналарда, хусусан Наманган вилояти «Хасанов Қобилжон ришта» ХК, Бухоро вилоятидаги «Komfort tekstil» ҚК, «Нилуфар-95» ХК корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 8 майдаги ДМ-177-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида чоклар узунлигининг камайиши ва эмульсияси сарфланишининг ортиши билан чокларнинг мустаҳкамлигини 1,5–2,3 марттагача ошириш имконияти яратилган.