OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хакимов Рахим Расулжоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 iyun 2018

Хакимов Рахим Расулжоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хакимов Рахим Расулжоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасида мувозанатни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш», 12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Yu38.

Илмий маслаҳатчи: Мухамедов Ўткирбек Хазратқулович, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Ҳусанов Озод Тиллабоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Мухамеджанов Омонулла Зокирович, юридик фанлар доктори, профессор; Турғунов Илҳом Турғунович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасида мувозанатни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Олий Мажлис палаталари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш тартиби асосланган;

давлат ҳокимияти тизимида мувозанатни таъминлашнинг муҳим шарти сифатида парламент назоратининг объекти ва субъектлари, шаклларини аниқ белгилаш, парламент назорати механизмлари, унинг натижаларини амалга ошириш тартиб-таомиллари таклиф этилган;

конституциявий назорат институтини конституциявий нормаларни қабул қилиш ва халқаро шартномаларни ратификацияси бўйича дастлабки назоратни жорий этиш орқали ривожлантириш асосланган;

давлат ҳокимияти тизимида мувозанатни таъминлаш заруратидан келиб чиқиб, ижро этувчи ҳокимият тармоғининг норма ижодкорлиги ваколатини чегаралаш, қонун ости ҳуқуқий тартибга солишни қисқартириш ва идоравий норма ижодкорлигидан босқичма-босқич воз кечиш таклиф этилган;

маҳаллий даражада давлат ҳокимияти бўлиниши принципини самарали амалга ошириш мақсадида ҳокимларнинг кенгашлар олдидаги ҳисобдорлиги механизмлари асослантирилган, маҳаллий кенгаш депутатларининг тўртдан бир қисмини доимий асосда ишлашини жорий этиш таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасида мувозанатни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Олий Мажлис палаталари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини, Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш тартибини белгилашга оид таклифлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида» (261-модда) ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги қонунларда (251-модда) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 24 мартдаги 06/2-06/239-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ҳукуматнинг парламент олдидаги ҳисобдорлигини ўрнатувчи конституциявий нормалар механизмларини белгилашга асос бўлган;

парламент назоратининг объекти ва субъектлари, шакллари, амалга ошириш механизмлари, унинг натижаларини амалга оширишга оид таклифлар “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунда (3–5, 8–9, 17–18, 21–22-моддалар) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 24 мартдаги 06/2-06/239-сон ва 2018 йил 4 июндаги 06/2-06/403-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар миллий парламентнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлашга, унинг назорат функцияларини кенгайтиришга хизмат қилган;

конституциявий назоратни мустаҳкамлаш, судларга муайян қонуннинг конституциявийлиги бўйича Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш, ушбу судга Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар конституциявий қонунлар, халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш ваколатини беришга оид таклифлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонунда (4-модда) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 4 июндаги 06/2-06/403-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар суд ҳокимияти ва парламент ўртасида мувозанатни таъминлаш механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;

қонунларни қабул қилиш бўйича юридик техника талабларини қайта кўриб чиқиш, қонун ижодкорлиги жараёнига қонунларни баҳолаш тизимини киритиш, қонун ости ҳуқуқий тартибга солишни қисқартириш, идоравий норма ижодкорлигидан босқичма-босқич воз кечиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Р-5239-сон Фармойишида (3-банд) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 4 июндаги 06/2-06/403-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият тармоқлари ўртасида норма ижодкорлиги соҳасида ваколатларнинг мувозанатини таъминлашга хизмат қилган; 

вазирлик ва идораларни тузишда Вазирлар Маҳкамасининг ташаббусини амалга ошириш, ҳукуматнинг Олий Мажлис олдидаги, ҳокимларнинг маҳаллий кенгашлар олдидаги ҳисобдорлиги механизмларини белгилаш тўғрисидаги таклифлардан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” (27–28-моддалар), “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (251-модда) Ўзбекистон Респбликаси қонунларида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 24 мартдаги 06/2-06/239-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар давлат ҳокимияти бўлиниши принципини ҳам республика, ҳам маҳаллий даражада таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилган.