OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Худайбергенов Улугбек Атауллаевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyun 2018

Худайбергенов Улугбек Атауллаевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Худайбергенов Улугбек Атауллаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Cоғлиқни сақлаш бирламчи бўғини шароитида кенг тарқалган урологик касалликларни эрта ташхислаш ва профилактикаси», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент; 14.00.31–Урология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc.Tib123.

Илмий маслаҳатчилар: Маматқулов Бахромжон, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акилов Фархад Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Тib.31.01 (бир марталик илмий кенгаш).

Расмий оппонентлар: Аполихин Олег Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори; Хамраев Атаджан Каримович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасаларида урологик касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш, даволашнинг комплекс, тизимли, тиббий-ташкилий тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор экологик ноқулай ҳудудларда (Қорақалпоғистон Респупликаси, Хоразм вилояти) асосий урологик касалликларнинг тарқалганлиги ёш, жинс, иқлим, экологик-географик омилларга боғлиқлиги исботланган;

илк бор урологик касалликларни тарқалганлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи универсал сўровнома ва “Doctor-U” ЭҲМ дастури ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқилган универсал сўровнома ва “Doctor-U” ЭҲМ дастурининг соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинида қўллашнинг тиббий-ижтимоий самарадорлиги исботланган;

кенг тарқалган урологик касалликлари (СТК, СЙИ, ПБХГ) ривожланишининг эрта босқичларида ташхислаш, комплекс даволаш, профилактик тадбирлар ўтказишнинг энг мақбул ҳажмлари, бажариш муддатлари белгилаб берилган;

аҳамиятга молик урологик касалликларни тарқалганлигини скринингдан ўтказиш учун текширув усулларини минимал ҳажми белгилаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасаларида урологик касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш, даволашнинг комплекс, тизимли, тиббий-ташкилий тадбирларини ишлаб чиқишга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

“Умумий амалиёт шифокори фаолиятида простата гиперплазияси эрта диагностикаси” номли тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 25 июндаги 8м/186-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинида простата бези хавфсиз гиперплазиясининг илк белгиларини аниқлаш имконини берган;

“Умумий амалиёт шифокори фаолиятида уролитиазнинг эрта диагностикаси ва бирламчи профилактикаси” номли тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 4 июлдаги 8м/221-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётида уролитиазни эрта ташхислаш ва профилактикасини ўтказиш имконини берган;

«Кенг тарқалган урологик касалликларни эрта ташхислаш» услубий тавсияномасига Интеллектуал мулк агентлигининг жамғариладиган объектлар муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳнома олинган (№000057, 28.04.2015йил). Таклиф этилган тавсияномани қўллаш соғлиқни сақлаш амалиётида урологик касалликларни эрта аниқлаш, сийдик йўллари инфекциясининг яширин шаклларини, сийдик тош касаллигини дастлабки босқичларида (прелитиаз босқичида) простата бези хавфсиз гиперплазиясининг илк белгиларини аниқлаш имконини берган;

урологик касалликлар устидан назорат қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича бажарилган диссертация ишидан олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига: Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси, Хоразм вилояти Янгиариқ ва Янгибозор туманлари тиббиёт бирлашмалари ҳамда Республика ихтисослаштирилган урология марказида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 9 февралдаги 814-д/8-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Урологик касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш, комплекс тизимли даволаш бўйича таклиф этилган тавсиялар ва қўлланмаларни соғлиқни сақлаш амалиётида қўллаш натижасида 75,1% урологик касалликларни бошланғич ва илк даврларида аниқлаш имконини берган, бу эса ўз навбатида тиббий-ижтимоий самарадорликка эришишга олиб келган.