OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бобожонов Мардонбек Эркиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 iyun 2018

Бобожонов Мардонбек Эркиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бобожонов Мардонбек Эркиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қимматли қоғозлар воситасида тузиладиган репо битимларини қўллашнинг фуқаролик-ҳуқуқий таъминлаш масалалари», 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Yu41.

Илмий раҳбар: Боротов Миродилжон Хомуджонович, юридик фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01.

Расмий оппонентлар: Синдаров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, доцент; Юлдашев Жахонгир Иномович, юридик фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: репо битимининг ҳуқуқий табиатини тизимли таҳлил қилиш, унинг амал қилиш механизмини асослаш, соҳадаги чет эл тажрибасини ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

биржаларда қимматли қоғозларни муайян муддат ўтгач, аввалдан белгиланган нарх бўйича қайта сотиб олиш шарти билан тузиладиган қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимлар  (репо) тузилиши мумкинлиги асосланган;

биржа товарларининг акция, облигация ва ҳосила каби қимматли қоғоз турлари аниқлаштирилиб, ҳосила молиявий воситалар биржа товари бўлиши мумкинлиги асосланган;

депозитар тилхатлар номинал қийматга эга бўлмаган қимматли қоғоз эканлиги ва у тақдим этиладиган қимматли қоғозларнинг муайян сонига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқлаши ва унинг эгаси ушбу қимматли қоғоз эмитентидан депозитар тилхат ўрнига тақдим этиладиган қимматли қоғозларнинг тегишли сонини олиш ҳуқуқини мустаҳкамлаши асосланган;

репо битими бўйича ҳисоб-китоблар мижознинг барча пул талабларини унинг барча пул мажбуриятларига нисбатан ҳисобга олиш механизмини назарда тутувчи неттинг тизимини қўллаш орқали амалга ошириш асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қимматли қоғозлар воситасида тузиладиган репо битимларини қўллашнинг фуқаролик-ҳуқуқий таъминлаш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:

белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилган муайян турдаги ва сифатдаги товар, шу жумладан ҳосила молиявий воситалар (деривативлар) биржа товари бўлиши мумкинлигига оид таклиф «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг (янги таҳрири) 10-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 16 декабрдаги 05-44/630-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф биржа товарларининг турларини кенгайтириб, ҳосила молиявий воситалар ёрдамида репо битимини тузишнинг ҳуқуқий асосини яратишга хизмат қилади;

биржаларда қимматли қоғозларни муайян муддат ўтгач, аввалдан белгиланган нарх бўйича қайта сотиб олиш шарти билан тузиладиган қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимлари (репо) тузилиши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг (янги таҳрири) 10-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 16 декабрдаги 05-44/630-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши репо битимини қонун даражасида белгиланишига ва уни  тадбиркорлик субъектлари томонидан кенг қўлланилишига хизмат қилган;

депозитар тилхатларга «номинал қийматга эга бўлмаган қимматли қоғоз бўлиб, у тақдим этиладиган қимматли қоғозларнинг муайян сонига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқлайди ва унинг эгасининг ушбу қимматли қоғоз эмитентидан депозитар тилхат ўрнига тақдим этиладиган қимматли қоғозларнинг тегишли сонини олишини ҳамда тақдим этиладиган қимматли қоғозлар билан мустаҳкамланган ҳуқуқларнинг депозитар тилхат эгаси томонидан амалга оширилиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатилишини талаб қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлайди» деб ишлаб чиқилган таъриф «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунининг (янги таҳрири) 3-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 16 декабрдаги 05-45/631-сон маълумотномаси). Бу қимматли қоғозлар турларининг  кенгайишига ва репо битими объектлари доирасини янада аниқлаштиришга хизмат қилган;

репо битими тузиш жараёнида қўлланиладиган неттинг атамасига мижознинг барча пул талабларини унинг барча пул мажбуриятларига нисбатан ҳисобга олиш орқали амалга ошириладиган клиринг усули деб ишлаб чиқилган таърифдан «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуннинг (янги таҳрири) 3-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 16 декабрдаги 05-45/631-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши мамлакатимиз қонунчилигини халқаро стандартларга мослашувига ва миллий фонд бозорларимизни жаҳон фонд бозорларига интеграциялашувини кучайтиришга хизмат қилган.