OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Елмуратова Айсулу Усаховнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 iyun 2018

Елмуратова Айсулу Усаховнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Елмуратова Айсулу Усаховнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Касаначилик билан шуғулланувчи аёлларнинг ўзига хос психологик хусусиятлари», 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Psi24.

Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, 27.06.2017.Psi.02.07.

Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Улуғова Шахлола Муслиддиновна, психология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро Ислом академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: касаначилик билан шуғулланувчи аёллар касбий сифатларининг шахсий ва ижтимоий жиҳатлар билан ўзаро мувофиқлиги, уларнинг фаолият мотивлари, ўз-ўзига нисбатан ишонч даражаси ва қадриятлар тизимининг ижтимоий-психологик, этнопсихологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

касаначи аёлларнинг касбий фаолиятга боғлиқ ижтимоий-психологик ва ҳудудий хусусиятлари сифатида касаначиликнинг мамлакатимиз аҳолиси талаб ва истаклари, анъаналари, яшаш шароити, турмуш тарзи ва демографик қиёфасига ижтимоий-психологик жиҳатдан мос келиши, қорақалпоқ ва ўзбек аёлларида касаначилик фаолиятининг ўзига хос психологик жиҳатлари бўйича ўхшашлик ва тафовутларнинг мавжудлиги ҳамда тадбиркорлик ва ижтимоий шахс типининг бошқа шахс типларига қараганда касаначилик фаолияти билан шуғулланишга мойиллиги даражаси юқорилиги аниқланган;

касаначи аёлларда касбий сифатларнинг шахсий ва ижтимоий жиҳатлар билан ўзаро уйғунлашуви уларда муваффақиятга интилиш мотивациясининг шаклланишига олиб келиши, уларни фаолиятга ундовчи мотивлар, ўз-ўзига нисбатан ишонч даражаси, ўзини ўзи баҳолаш хусусиятлари ва қадриятлар тизимининг ижтимоий-психологик хусусиятлари аниқланган;

аёлларнинг касаначилик фаолиятида ютуқларни қўлга киритишда жамоа бўлиб ишлашнинг психологик имкониятлари даражаси, биргаликда бажариладиган фаолиятда доимий мулоқотга киришиш орқали гуруҳга мансубликни ҳис этиш даражаси ошишининг ижтимоий психологик жиҳатлари аниқланган;

касаначи аёлларда мақсадли қадриятлар воситали қадриятларга нисбатан юқори даражада ифодаланиши ҳамда шахсга хос бўлган ижтимоий-психологик ҳислатларнинг касбий фаолиятга таъсирини белгиловчи ижтимоий-психологикомиллар ойдинлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Касаначилик билан шуғулланувчи аёлларнинг ўзига хос психологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  

касаначи аёлларнинг ўзига хос психологик хусусияларини ўрганиш бўйича олинган натижалардан Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув- илмий маркази тингловчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда фойдаланилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2018 йил 2 июндаги 02-07-1696/04-сон маълумотномаси). Бу таълим тизими амалиётчи психологларини оилавий тадбиркорлик ва касаначилик фаолиятининг ўзига хос психологик хусусиятлари тўғрисидаги психологик маълумотлар билан қуроллантирган ва уларнинг касбий куникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;

касанчилик фаолияти билан шуғулланувчи аёлларнинг ижтимоий-психологик, этнопсихологик, ҳудудий ва оилавий хусусиятларини  тадқиқ қилиш натижаларидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Қўли гулдир ўзбек аёлин…” номли миллий кўргазмалари  тадбирларида фойдаланилган (2009–2011йй.) (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2011 йил 11 февралдаги 02-77-сон маълумотномаси). Натижада касаначи аёллар фаолиятининг ижмоий омил сифатидаги ўрни ва унга оила тури, касбга кўра шахс типи таъсирининг психологик хусусиятларини аниқлаш имкониятлари яратилган;

касаначи аёллар фаолиятида мотивация турлари, қадриятлар тизими, шахс типлари, ўзига нисбатан ишонч даражаси ва ўзини ўзи ижтимоий-психологик жиҳатдан баҳолаш компонентларини аниқлашдан олинган натижалар асосида махсус ижтимоий-психологик сўровномалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2018 йил 14 майдаги 06 ̸380-18-сон маълумотномаси). Натижада касаначи аёлларнинг фаолиятга ундовчи мотивация даражалари, касбга кўра шахс типлари, қадриятларга йўналганлиги ҳамда касаначи аёлларнинг ўзларига нисбатан бўлган ишончларини баҳолаш имкониятларини  ва касаначилик фаолиятининг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;

касаначи аёллар учун касаначиликнинг ижтимоий омил сифатида оила учун қулай томонлари, биргаликда гуруҳий фаолият юритиш, ёш касаначиларнинг устоз сифатида тажрибали касаначилар билан ўзаро муносабат турлари психологик жиҳатдан қорақалпоқ этносида илк маротаба ўрганилганлиги боис уларнинг фаолиятига устоз шогирд муносабатини қўллаш учун Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Тадбиркор аёллар  уюшмасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Тадбиркор аёллар  уюшмасининг 2016 йил 18 мартдаги 56-сон маълумотномаси). Натижада касаначи аёлларнинг ўзларига нисбатан бўлган ишончларини баҳолаш имкониятлари ҳамда аёлларнинг касаначилик фаолиятида самарали натижаларга эришиш имкониятлари кенгайиши таъминланган;

касаначилик фаолиятида аёлларнинг мақсадли қадриятлари воситали қадриятлардан устун эканлиги, касбий фаолиятда шахс типи  таъсирини ифодаловчи ижтимоий-психологикомиллар ва кузатилган тафовутлар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Тадбиркор аёллар уюшмасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Тадбиркор аёллар  уюшмасининг 2018 йил 14 майдаги 11-сон маълумотномаси). Натижада касанчи аёллар фаолиятида мақсадли қадриятлар воситали қадриятлардан устун эканлиги ҳолати ва бунинг касаначи аёллар жинс хусусиятларига боғлиқлиги жиҳатлари ишнинг илмий-амалий ва методик таъминотини кучайтирган ҳамда касаначи аёллар фаолиятининг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.