OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тилавов Ўктамжон Ғуломовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 iyun 2018

Тилавов Ўктамжон Ғуломовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тилавов Ўктамжон Ғуломовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон экологик ҳаракати институционал тизимини ривожлантиришнинг ижтимоий-сиёсий механизмлари», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ғal49.

Илмий раҳбар: Мамашокиров Саидмурод, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Хайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердимуратова Алима Қарлыбаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда экологик ҳаракат институционал тизимининг структуравий элементлари фаолиятини комплекс-системали таҳлил қилиб, уларнинг функционал боғланишларини: ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

экологик ҳаракат институционал тизимининг тарихий зарурияти, шаклланиш динамикаси,  объекти ва субъекти алоқадорлиги асосланган;

экологик ҳаракат ижтимоий қадрият мақомининг миллий, минтақавий ва глобал хусусиятлари фалсафий категориялар (алоҳидалик, махсуслик, умумийлик ва бошқа) асосида ёритилган;

экологик ҳаракат самарадорлигини таъминлашнинг тизимли объектив ва мантиқий субъектив омиллари асосланган ва потенциал имкониятларини баҳолаш мезонлари очиб берилган;

экоҳаракат тадрижий ривожланиш миллий моделининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда унинг ҳаракат даражасидан сиёсий партия мақомига кўтарилиши ва мазкур тизимнинг тарғибот механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон экологик ҳаракати институционал тизимини ривожлантиришнинг ижтимоий-сиёсий механизмлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

экологик ҳаракатнинг умуминсоний қадрият мақоми, таркибий элементлари, функциялари, замонавий ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар интеграцияси билан боғлиқ илмий-концептуал асосларига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасининг 2018 йил 23 январдаги 12-41-3-сон маълумотномаси). Натижада экологик соҳадаги импорт ва экспортни тартибга солишга оид меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;

Кўриб чиқиш жараёнида ушбу диссертация иши натижалари бўйича берилган таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  17-сон қарорини ишлаб чиқиш ва уни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасининг 2018 йил 23 январдаги 12-41-3 сонли далолатномаси). Натижада озонни бузувчи моддаларнинг импорт ва экспорти тартибга солинган;

Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ташкилий потенциал имкониятларини уйғунлаштирувчи фаолиятини танқидий баҳолашда, шунингдек, берилган хулосалардан ҳаракат фаолиятини ташкиллаштириш самарадорлигини ошириш, бошқариш ва назорат қилишда мутасадди институтционал тизимни ривожлантириш ва такаомиллаштириш йўллари ҳамда жаҳондаги халқаро экологик ҳаракат институтлари амалий тажрибаларидан ижодий фойдаланишга қаратилган “Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2018 йилдаги асосий ташкилий-ҳуқуқий, назорат-таҳлилий ва амалий тадбирлар дастури”ни такомиллаштиришда ҳам фойдаланилган (Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2018 йил 29 январдаги 01/38-сон маълумотномаси). Натижада Экоҳаракатнинг тарғибот механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.