OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдикаликов Фархад Абдижалиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 iyun 2018

Абдикаликов Фархад Абдижалиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдикаликов Фархад Абдижалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Регрессия моделларида шартли функционалларнинг статистик баҳоларини тадқиқ қилиш», 01.01.05–Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/FM165.

Илмий раҳбар: Абдушукуров Абдурахим Ахмедович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Математика институти. DSc.27.06.2017.FM.01.01.

Расмий оппонентлар: Хусанбоев Ёқубжон Мухамаджонович, физика-математика фанлари доктори; Сагидуллаев Калмурза Сапарбаевич, физика-математика фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли боғлиқ тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган регрессия моделларида умр давомийлиги шартли тақсимотининг функционаллари учун нопараметрик ва яримпараметрик баҳоларини қуриш ва уларни аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фиксирланган дизайн регрессия моделида кузатилмалар ўнг томондан тасодифий ва қисман информатив тасодифий цензурланганида даражали кўринишдаги баҳолар қурилган;

даражали кўринишдаги баҳоларни боғлиқсиз тасодифий функциялар йиғиндиси орқали тезлиги баҳоланган ҳолда аппроксимацияси ўрнатилган;

бутстреп танланма орқали тузилган баҳонинг Гаусс жараёнига кучсиз яқинлашиши ўнг томондан цензурланиш бўлган ҳолида исботланган;

фиксирланган дизайн регрессия моделида кузатилмалар икки томондан тасодифий цензурланганида даража кўринишдаги баҳо қурилган;

даража кўринишидаги баҳо боғлиқсиз тасодифий функциялар йиғиндиси орқали тезлиги баҳоланган ҳолда аппроксимацияси ўрнатилган;

регрессия моделида кузатилмалар икки томондан информатив тасодифий цензурланганида яримпараметрик даража кўринишидаги баҳо қурилган;

баҳо боғлиқсиз тасодифий функциялар йиғиндиси орқали аппроксимация қилинган ва Гаусс жараёнига кучсиз яқинлашиши исботланган;

гетеросцедастик регрессия моделида кузатилмалар α-қоришганлик хоссасига эга бўлганида вазнлик ядровий баҳо қурилган ва у учун оптимал риск ўрнатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ковариаталарга боғлиқ тўлиқ бўлмаган танланмалар моделларини тадқиқ этишга оид олинган илмий натижалар асосида:

регрессия моделидаги кузатилмалар тўлиқ бўлмаган ҳолда умр давомийлиги функциясининг нопараметрик баҳоси, ушбу баҳонинг хоссалари Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси томонидан тадқиқ қилинаётган маълумотларни таҳлил қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармасининг 2018 йил 17 мартдаги 01/3-02-23/2-496-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўрганилаётган сонли маълумотлар ковариаталарга боғлиқ бўлган ҳолда статистик маълумотлар бўйича тўғри хулоса чиқариш имконини берган;

қурилган баҳоларнинг асимптотик ёйилмалари, нормаллик хоссалари  Ё-Ф4-07 рақамли ёшлар фундаментал лойиҳасида маргинал тақсимотлар нопараметрик баҳоларини қуришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 89-03-1210-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши биргаликдаги тақсимотлар нопараметрик баҳолари хоссаларини тадқиқ қилиш имконини берган.